Jump to content

Сатара жанги

Координаталари: 7°40′48″Н 73°58′48″Э / 7.6800°Н 73.9800°Э / 7.6800; 73.9800
From Ziyosfera
Сатара жанги
Бобурийлар ва Маратхалар урушлари

Аурангзеб Сатара қамали давомида Бобурийлар қўшинини бошқармоқда.
Саналар 1699-йил декабр – 1700-йил 21-апрел
Уруш ери Сатара
7°40′48″Н 73°58′48″Э / 7.6800°Н 73.9800°Э / 7.6800; 73.9800
Натижа Бобурийлар ғалабаси
Рақиблар
Маратха империяси Бобурийлар империяси
Қўмондонлар
Дҳанажи Жадҳав Аурангзеб
Кучлар
Нома’лум 10 000

Сатара жанги — 1699-йил декабридан 1700-йил 21-апрелига қадар Бобурийлар империяси ва Маратха қироллиги ўртасида бўлиб ўтган жанг. Жанг Бобурийлар императори Аврангзебнинг 10 000 нафар Бобурий аскари ҳамроҳлигида шахсан Сатара томон юриш бошлаши билан бошланди[манба керак].

Унинг мақсади маратхалар давлатининг маркази бўлган Сатарани узил-кесил эгаллаш эди. Бобурийлар императори Аврангзеб шундан сўнг Сатара қал’асига ҳужум қилишни буюрди. Бобурийлар қал’анинг катта қисмини вайрон қилдилар, бошқа Бобурий қўшинлари эса атрофдаги маратха қал’аларини қуршаб олиб, улар томон юриш бошладилар. Бу вазиятни кўрган маратҳа қўмондони Дҳанажи Жадҳав 1700-йил 21-апрелда Сатара қал’асини топширди ва Бобурийлар қўшини юриш қилаётган бошқа маратха қал’аларини ҳимоя қилиш учун шошилди. Бобурийлар Сатара қал’асини эгалладилар ва бу жанг маратхалар учун катта йўқотиш билан якунланди[1][манба керак].

Манбалар

  1. ↑ Жаcқуэс, Тонй. Диcтионарй оф Баттлес анд Сиэгес, Синдҳиа wас дефеатед ин а блоодй тҳреэ-дай баттле ат Тунга, неар Лалсот, Греэнwоод Пресс, 2006 — 915-бет. ИСБН 978-0-313-33536-5. Қаралди: 2015-йил 28-март (2015-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган).