Сайфулла Турсунов
| Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-май 1956-йил Шеробод тумани, Сурхондарё вилояти, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
Сайфулла Турсунов – ўзбек тарихчиси, тарих фанлари доктори, профессор[1][2]. Термиз давлат университети „Археология-этнография“ маркази директори. Ўзбекистоннинг жанубий қисмлари, жумладан, Сурхондарё вилоятининг тарихи, археологияси, топонимиясига доир бир қанча асарлар муаллифи.
Ҳаёти
Профессор Сайфулла Турсунов 1956-йил 10-май куни Ўзбекистон ССР таркибидаги Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида туғилган. Ўрта таълимни тумандаги мактаблардан биридан олгач, 1973-йил Термиз давлат педагогика институтининг тарих ва жамияцҳунослик йўналишига ўқишга қабул қилинади. Олийгоҳни 1977-йили муваффақиятли тамомлайди
Фаолияти
Меҳнат фаолиятини 1977-йили Шеробод туманидаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида тарих фани ўқитувчиси сифатида бошлайди. 1978-йили Термиз давлат педагогика институтига ўқитувчи сифатида ишга киради. 1985-йил „Ўзбекистонда янги шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий тарихи“ мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлайди. 1995-йили „Ўзбекистон иқтисодиётида аграр секторнинг ривожланиши (1946-1965-йиллар)“ 1996-йили институтнинг тарбиявий ишлар бўйича проректор лавозимида, 1997-йилдан эса маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозимларида фаолият юритди. 2002-йили институтга „Жаҳон тарихи ва манбашунослик“ кафедраси мудири этиб тайинланади. Профессор узоқ йиллик илмий изланишларидан келиб чиқиб, тарихга оид бир неча асарлар ёзган. „Шеробод тарихи“, „Сурхондарё тарихи“, „Ўзбекистон тарихи ва маданияти – Сурхондарё этнографияси“, „Сурхондарё вилояти тарихини ўрганиш“, „Шерободликлар“, „Сурхондарё вилояти топонимияси“ каби асарлари чоп этилган. Сурхондарё вилоятининг туманлари ҳақидаги „Жарқўрғон“, „Денов“, „Бойсун“ ҳамда „Шўрчи ҳаётидан лавҳалар“ асарлари ҳам нашр этилган[3]. Олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган „Сурхондарё тарихи“, „Сурхондарё этнографияси“ ўқув қўлланмаларини ҳам яратган. Умумий ҳисобда 200 дан ортиқ илмий ва услубий мақолалари, 12 та монографияси ҳамда 32 та рисоласи эълон қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологияларни ривожланишни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан 2003-йил 27-январда „Сурхондарё тарихи“, 2004-йил 14-июнда „Ўзбекистон маданияти ва тарихи – Сурхондарё этнографияси“, 2010-йил 25-февралда „Сурхондарё – этнографик макон“, 2011-йилда „Ўзбекистон жанубий ҳудудларида номоддий маданият“ мавзулари бўйича давлат грантини қўлга киритган.
Манбалар
- ↑ О'збекистон тарихчилари. Тошкент: "Фан ва технологиялар" нашриёти, 2012 — 190-191-бет. ИСБН 978-9944-10-811-0.
- ↑ „Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич“. счолар.гоогле.cом. Гоогле счолар.
- ↑ „Сайфулло Турсунов“. Китобхон.cом.