Jump to content

Сайёд Мирзомуродов

From Ziyosfera
Сайёд Мирзомуродов

Сайёд Мирзомуродов
Таваллуди 1995-йил 18-январ
Касби кларнетчи, мусиқа педагоги
Веб-сайти сайёдмирзомуродов.cом

Сайёд Мирзомуродов (1995-йил 18-январда туғилган) — ўзбекистонлик кларнет ижрочиси ва мусиқа педагоги, Америка Қўшма Штатларида фаолият юритади. У замонавий ўзбек бастакорларининг кларнет учун ёзган асарларини ижро этиши, ёзиб олиши ва хорижда тарғиб қилиши билан танилган.[1][2] 2026-йилда пианиночи Мария Ахаджанова билан биргаликда Британиянинг Cларинет & Сахопҳоне Cлассиcс лейбли орқали Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано албомини чиқарган. Бу албом кларнет ва фортепиано учун замонавий ўзбек репертуарига тўлиқ бағишланган илк тижорий ёзув ҳисобланади.[1][3]

Ҳаёти ва таълими

Мирзомуродов Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Ўзгариш қишлоғида мусиқачилар оиласида туғилган.[2] Отаси Султонмурод Саидов санъаткор бўлиб, „Парвин“ номли мусиқий гуруҳга асос солган.[1] Кларнет чалишни тахминан саккиз ёшида бошлаган.[3]

2004-йилда Тошкентга кўчиб келиб, В. Успенский номидаги ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида кларнет йўналишида таҳсил олган. Сўнгра Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқиган; бу ерда унинг устози кларнетчи Баҳодир Салихов бўлган.[1]

2017-йилда профессор Аманда МcCандлесс кўмагида АҚШдаги Шимолий Аёва университети (Университй оф Нортҳерн Иоwа) магистратурасига грант асосида қабул қилинган.[1] 2019-йил март ойида шу университетда магистрлик битирув реситалини ижро этган.[4] Кейинчалик Аёва университетида кларнет ижрочилиги бўйича мусиқа санъати доктори (ДМА) дастурида таҳсил олган ва у ерда кларнетдан дарс берган.[1][5]

Ижодий ва педагогик фаолияти

Мирзомуродов яккахон, камер ансамбли ва оркестр ижрочиси сифатида Марказий Осиё, Европа ва Шимолий Америкада чиқишлар қилган.[6] Газета.уз маълумотига кўра, у Ню-Ёркдаги Cарнегиэ Ҳалл, Чикагодаги Орчестра Ҳалл ат Сймпҳонй Cентер ва Бангкокдаги Малика Галяни Вадҳана халқаро мусиқа фестивали саҳналарида чиқиш қилган.[1] Бангкокдаги фестивалда у Аёва университетининг Cентер фор Неw Мусиc ансамбли таркибида қатнашган.[7]

У Мустафо Бафоев, Нурали Эркаев, Шерзод Собиров ва Фаррух Акрамов каби ўзбек бастакорларининг унга бағишлаб ёзилган асарларини илк бор ижро этган.[1][2][8]

Мирзомуродов Аугустана коллежида (Иллинойс штати) кларнет ўқитувчиси бўлиб ишлаган.[6] У Халқаро кларнет ассоциацияси (ИCА)да Ўзбекистон бўйича вакил (Интернатионал Cоунтрй Чаир) ҳисобланади.[9]

Мукофотлари

  • 2025 — Голден Cлассиcал Мусиc Аwардс (Ню-Ёрк) танлови, биринчи ўрин; ғолиблар консертида Cарнегиэ Ҳаллда Нурали Эркаевнинг „Соната-Фантазия“ асарини ижро этган.[1]
  • 2026 — Тҳе Америcан Призе танлови, чолғу ижрочилиги (профессионал, пуфлама чолғулар) номинациясида учинчи ўрин (бўлишилган).[10]

„Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано“ албоми

2026-йил 22-майда Британиянинг Cларинет & Сахопҳоне Cлассиcс лейбли (Самек Мусиc, каталог рақами CC0091) Мирзомуродов ва пианиночи Мария Ахаджанованинг Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано („Кларнет ва фортепиано учун замонавий ўзбек мусиқаси“) албомини чиқарди.[1][11] Ёзув 2025-йил декабрида Аёва университетининг Вохман Мусиc Буилдинг биносидаги консерт залида амалга оширилган.[1]

Албомга олти ўзбек бастакори — Мустафо Бафоев, Шерзод Собиров, Нурали Эркаев, Ҳабибулла Раҳимов, Анвар Эргашев ва Фаррух Акрамовнинг асарлари киритилган. Уларнинг ҳеч бири илгари тижорий ёзувда чиқмаган.[2] Албомдаги тўрт асар Мирзомуродов учун махсус буюртма асосида ёзилган.[12][13] Албом CД шаклида ҳамда Амазон, Аппле Мусиc, Яндех Мусиc ва ЁуТубе каби платформаларда тарқатилади.[1]

Қабул қилиниши

Албом ва унинг яратилиши ҳақида Ўзбекистонда Газета.уз, Нуз.уз ва Култура.уз,[1][14][13] хорижда эса Марказий Осиёга ихтисослашган Новастан нашри, Гонконгдаги Интерлуде мусиқа журнали, Белгиянинг Классиэк Cентраал сайти ва Аёва штатининг Тҳе Газетте газетаси материаллар чоп этган.[2][12][15][3] Албомга Фанфаре, Ёркшире Тимес, ОпусКлассиэк (Нидерландия) ва АҚШ кутубхоналари учун янги нашрлар шарҳи CД ҲотЛист тақризлар берган.[16][17][18][19]

Британиянинг Ёркшире Тимес нашрида Андреw Палмер албомни кларнетнинг Марказий Осиё репертуари учун муҳим воқеа деб атаган ва ижрочининг техник назорати ҳамда виртуозлигини юқори баҳолаган.[17] Американинг Фанфаре журналида Cолин Cларке албомдаги илк ёзувларни бир хил даражада кучли деб баҳолаган, ижрочилар ҳамкорлигини мақтаган ва албомни ўзбек мусиқасига қизиқувчи тингловчиларга тавсия қилган.[16]

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 Отабек Турдиев. „Англияда чиққан ўзбекча албом: ўзбек мусиқасининг жаҳон саҳнасига чиқиши учун кураш ҳикояси“. Газета.уз, 2026-йил 28-май. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Wҳен тҳе cларинет спеакс Узбек: брингинг ан оверлоокед cлассиcал репертоире то тҳе wорлд“. Новастан, 2026-йил 4-август. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Элижаҳ Деcиоус. „Узбек Университй оф Иоwа студенц релеасе ландмарк албум“. Тҳе Газетте (Сидар-Рапидс, Аёва), 2026-йил 27-август. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  4. ↑ Мирзомуродов, Сайёд. „А мастер'с реcитал ин cларинет“ (2019). Диссертатионс анд Тҳесес @ УНИ, 974-сон. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  5. ↑ „Америкадан Ўзбек Садолари“. ББC Неwс Ўзбек, 2025-йил 20-сентабр. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Гуэст Реcитал: Сайёд Мирзомуродов, cларинет & Мария Акҳаджанова, пиано“. Университй оф Нортҳерн Иоwа Счоол оф Мусиc, 2026-йил 27-январ. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  7. ↑ „ПГВИМ Фестивал Бооклет 2025“. Принcесс Галяни Вадҳана Интернатионал Мусиc Фестивал, 2025. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  8. ↑ Алина Кутлучурина. Сайёд Мирзомуродов билан суҳбат. Култура.уз, 2025-йил 18-феврал. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  9. ↑ „Интернатионал Cоунтрй Чаирс“. Интернатионал Cларинет Ассоcиатион. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  10. ↑ „Натионал wиннерс: ИНСТРУМЕНТАЛ ПЕРФОРМАНCЕ, 2026 — линкс то wиннерс ин алл дивисионс“. Тҳе Америcан Призе, 2026-йил октабр. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  11. ↑ „Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано (CC0091)“. Самек Мусиc. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 Оливер Пашлей. „Сайёд Мирзомуродов анд Мария Акҳаджанова: Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано“. Интерлуде, 2026-йил 23-август. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  13. ↑ 13,0 13,1 „Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано“. Култура.уз, 2026-йил 11-май. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  14. ↑ Инесса Гулзарова. „Звуки Востока в сердце Америки: уникальный альбом, который нужно услышать“. Нуз.уз, 2026-йил 15-май. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  15. ↑ Wернер Де Смет. „Сайёд Мирзомуродов: ээн кларинеттист туссен традитиэ эн тоэкомст“. Классиэк Cентраал, 2026-йил 12-сентабр. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  16. ↑ 16,0 16,1 Cолин Cларке. „Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано“ (тақриз). Фанфаре, 50-жилд, 3-сон (январ/феврал 2027). Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  17. ↑ 17,0 17,1 Андреw Палмер. „Cлассиcал Мусиc: Cонтемпорарй Узбек Мусиc фор Cларинет анд Пиано“. Ёркшире Тимес, 2026-йил 1-август. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  18. ↑ Аарт ван дер Wал. CД тақризи. ОпусКлассиэк, 2026-йил август. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.
  19. ↑ „Септембер 2026“. CД ҲотЛист: Неw Релеасес фор Либрариэс, 2026-йил сентабр. Қаралди: 2026-йил 8-ноябр.

Ташқи ҳаволалар