Чаёнлар (Сcорпионес) – ўргимчаксимонлартуркуми, баъзан мустақил синф сифатида қаралади. Узунлиги 1–20 см. Бошкўкраги яхлит қалқон билан қопланган. Бу қалқон ўртасида 2 жуфт, унинг 2 ёнида бир неча жуфт кўзлари бор. Кутикуласи мум қавати билан қопланган. Қорин қисми кенгайган. Ингичка кейинги бўлими бошкўкрак томонига эгилувчан. Бир жуфт заҳар бези кейинги қориннинг охирги бўғимида жойлашган бўлиб, санчувчи наштарга очилади. Хелицералари майда, қисқичсимон. Оёқ пайпаслагичлари учки қисми йирик қисқичга айланган. Ўпка орқали нафас олади. Сперматофорлар ёрдамида уруғланади. Чаёнлар тирик туғади. 750 га яқин тури, жумладан, Ўзбекистонда бир неча тури бор. Чипор чаён кўп учрайди. Йиртқич, тунда ов қилади. Чаққанида қаттиқ оғриқ кузатилади. Аммо чаён чақиши ўлимга олиб келмайди[1].