Jump to content

Серблар

From Ziyosfera

Серблар (ўзларини срби деб аташади) — халқ. Сербия ва Черногориянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 10,16 млн. киши, жумладан, Сербияда 6,7 млн. киши (1990й.лар ўрталари). Сербхорват тилида сўзлашади. Этногенезига кўра, хорватларга яқин. Уларнинг аждодлари мил. VI—VII асрларда Болқон ярим оролга келиб иллирий ва фракий аҳоли билан аралашган жан. славян кабилаларидир. Серблар XII асрда халқ сифатида шаклланган. Сербия XIV аср охирида турклар томонидан босиб олингач, кўпчилик Серблар мамлакат шим.га кўчиб кета бошлаган. 1878-йилда Сербия тўла мустақиликка эришган. Диндорлари — православлар, католик ва протестантлар, сунн и й мусулмонлар ҳам бор. Серблар деҳқончилик, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, балиқ овлаш, ҳунармандчилик ва овчилик билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил