Jump to content

Севилла

Координаталари: 37°23′0″Н 5°59′0″W / 37.38333°Н 5.98333°W / 37.38333; -5.98333
From Ziyosfera
(Redirected from Sevilya)
Севилла
Шаҳар
Севилла
Байроқ
Севилла
Герб
37°23′0″Н 5°59′0″W / 37.38333°Н 5.98333°W / 37.38333; -5.98333
Мамлакат Испания
Автоном жамоат Андалусия
Провинсия Севилла
комарка Метрополитана де Севилла
Ҳукумат
Майдон 14,131 км2 (5,456 кв ми)
Маркази баландлиги 12 м
Аҳолиси
 (2009)
▲ 703 206
Зичлиги 4984,88 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди (+34) 95*
Почта индекс(лар)и 410**
Севилла харитада
Севилла
Севилла

Севиля — Испаниянинг жан. қисмидаги шаҳар. Андалусия мухтор вилояти ва Севиля провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 702 минг киши (1998). Гвадалквивир дарёси бўйидаги порт, денгиз кемалари ҳам кира олади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим савдо, саноат ва маданий маркази. Машинасозлик (жумладан, электротехника, кемасозлик ва авиасозлик, қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқариш), озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё ва нефт кимёси саноатлари корхоналари мавжуд. Археология, нафис санъат музейлари, университет (1502) бор.

Севилла қадимда Гиспалис деб аталган. III асрда римликлар, 712 йилда араблар босиб олган. 1248-йилда Кастилия ва Леон қироллигига қўшилган. XV асрда Сдан Колумбнинг 1экспедицияси йўлга чиққан. XV—XVII асрларда С. Европада энг йирик савдо шаҳарларидан эди. Меъморий ёдгорликларидан АлҚаср саройи (XII аср охири), готика черкови (XIII—XIV асрлар), кафедрали собор (собиқ Жоме масжиди), "Ла Хиралда" қўнғироқхонаси (12, XVI асрлар) ва бошқа сақланган.[1]

Севилла Испаниянинг Андалусия минтақасида жойлашган шаҳар. Севилла провинсияси таркибига киради. Майдони — 141,31 км2. Аҳолиси — ▲ 703 206 киши (2009).

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил