Сент-жоржес
Appearance
(Redirected from Seynt Jorjs)
Сент-жоржес — Гренада пойтахти. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 40 минг киши. Иқлими субекваториал денгиз иқлими, ўртача ойлик температура 25—28°. Йиллик ёғин 1500 мм. Кариб денгизи соҳилидаги порт (четга какао, мускат ёнғоғи, банан чикарилади). Автомобил йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқовқат саноати корхоналари, ВестИндия университети факултети бор. Туризм ривожланган. Шаҳарга 1650-йилда асос солинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |