Шемседдин Мервезий
Шемседдин Мервезий (туркманча: Шемседдин Мервези), Шамсиддин Марвазий[1] 1077 – тах. 1139-йилларда Салжуқийлар султони Аҳмад Санжар саройида астроном бўлиб ишлаган, у Марвда яшаган. Мервазийнинг Ййлдйзлар китабй (Юлдузлар китоби) асари осмон ҳақида ёзилган илк китоблардан бири ҳисобланади[2].
Ййлдйзлар китабй илк бор 2006-йилда туркман тилида нашр этилган, бунинг учун Истанбул ва Венада сақланаётган қўлёзмалар асос қилиб олинган. Асар араб тилидан „Мирас“ Миллий маданий мерос маркази ва Туркманистон Қўлёзмалар миллий институтининг мутахассислари томонидан таржима қилинган. Дастлаб 5000 нусхада чоп этилган[2].
Мервезий 1077-йилда ўша даврнинг илм-фан ва маданият марказларидан бири бўлган, ҳозирги Мари (Туркманистон) яқинида туғилган. У 62 ёшида вафот этган[2].
Мервазийнинг Ййлдйзлар китабй асарида унинг ўз астрономик кузатувлари, шунингдек замондошлари томонидан яратилган тунги осмон ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Унда юлдузлар ва сайёралар ҳаракати содда, тушунарли тилда баён қилинган бўлиб, у астрономия ҳақидаги илк матнлардан бири саналади[2].
Манбалар
- ↑ „Либрарй Cаталог: Кҳарақī, ʻАбд ал-Жаббāр ибн ʻАбд ал-Жаббāр, 1084-1158“. Либрарй оф Cонгресс. Қаралди: 2023-йил 1-феврал.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „В Ашхабаде впервые издан на туркменском языке труд выдающегося астронома средневековья“ (ру). Тренд Неwс Агенcй (2006-йил 7-декабр). 2023-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-феврал.
Адабиётлар
- Атдаев, Сердар (Април 2019). "Ýйлдйзлар Тüркменлериň Дäп-Дессурларйнда" (Туркмен, Энглиш, Руссиан). Мирас 4 (76): 31–45. https://science.gov.tm/files/miras-4-2019.pdf. Қаралди: 14 Април 2021.Шемседдин Мервезий]]
- Мерwези, Şэмседдин. Ýйлдйзлар китабй (тк). Аşгабат, Туркменистан: Мирас, 2006. ОCЛC 83598423.