Шимолий иттифоқ
| Афғонистонни озод этиш бирлашган ислом фронти | |
|---|---|
| дарийча: جبهه متحد اسلامی ملی برای نجات افغانستان | |
|
Шимолий иттифоқ байроғи | |
| Бошқа номи | Шимолий иттифоқ |
| Мафкураси | Мўтадил ислом, антикоммунизм |
| Этник мансублиги | тожик |
| Диний мансублиги | Ислом |
| Лидерлари |
Аҳмад Шаҳ Массоуд (2001-йил вафот этган), Бурхануддин Раббани, Абдул Рашид Дўстум, Моҳаммед Фаҳим, Ҳажи Абдул Қадеэр, Асиф Моҳсени, Карим Кҳалили, Ҳажи Муҳаммад Моҳақиқ |
| Штаб-квартираси | Кобул шаҳри |
| Тузилган вақти | 1996-йил |
| Тугатилган вақти | 2001-йил |
| Аввал қайси ташкилот таркибида бўлган | Афғонистон мужоҳидлари |
| Ҳамкорлари |
1) Афг'онистон Ислом жамияти; 2) Афг'онистон халқи ислом бирлиги партияси; 3) Афг'онистон миллий ислом ҳаракати; 4) Афг'онистон ислом бирлиги партияси |
| Аъзолари сони | Толибон, Ал-Қоида |
| Иштирок этган низолари | Афғонистонда фуқаролар уруши (1996–2001) |
Афғонистонни озод этиш бирлашган ислом фронти (дарийча: جبهه متحد اسلامی ملی برای نجات افغانستان [Жабҳа-йи Муттаҳид-и Ислāми-йи Миллī барā-йи Нижāт-и Афгҳāнистāн]), шунингдек, Шимолий иттифоқ номи билан ҳам танилган — 1996-йилда тузилган Афғонистоннинг шимолида дала қўмондлари иттифоқи[1][2].
Ташкил топиши
1996-йилда „Толибон“ Кобулни эгаллагандан сўнг Афғонистонда янги ҳукуматни шакллантиради. Шу билан бирга дала қўмондони Аҳмад Шаҳ Массоуд (талаффузи: Аҳмад Шоҳ Маъсуд) 1996-йилда „Толибон“дан учралган мағлубиятдан сўнг Афғонистоннинг марказий-шимолий ҳудуди (Панжшер, Парвон, Каписа, Бағлон, Бадахшон, Тохар, Балх, Жўзжон, Фарёб, Қундуз вилоятлари)да амалда мустақил, пойтахти Базарак шаҳри, аҳолиси 5,5 миллион бўлган „Маъсудистон“ деб номланган давлатни тузади. Бу давлат ўз ҳукумати, пул бирлиги ҳамда 60 минг кишилик армияси (шу жумладан, Совет иттифоқи томонидан ишлаб чиқарилган самолёт ва танклари) мавжуд эди.
Халқаро ҳамжамият „Толибон“дан хавфсирай бошлагани сабабли Шимолий иттифоқ Аҳмад Шаҳ Массоуд (талаффузи: Аҳмад Шоҳ Маъсуд) томонидан ташкил этилади.
Аҳмад Шаҳ Массоуд Россия, шунингдек, ғарб ва минтақа давлатлари кўмагида ҳамда улардан олган янги ҳарбий қуроллар орқали Афғонистон шимолидаги асосий аҳолиси этник тожиклар ҳисобланган 25 % ҳудудни ўз назоратига олишга муваффақ бўлади.
Аммо Покистон томонидан қўллаб-қувватланган толиблар Шимолий иттифоқга қарши бир қанча ҳарбий ҳаракатлар амалга ошириши туфайли эгаллаб олинган ҳудудларни қайтариб олади. 1998-йилда толиблар Мозори Шарифни эгаллаши туфайли Шимолий иттифоқни қийин аҳволга солиб қўяди.

1999-йилдан Шимолий иттифоқ МРБ (CИА) билан мустаҳкам алоқалар ўрната бошлайди, бу ҳақида МРБ (CИА) директори Георге Тенет (талаффузи: Жорж Тенет) ўзининг „Ат тҳе Cентер оф тҳе Сторм: Мй Еарс ат тҳе CИА“ асарида ёзиб ўтган. „11-сентабр воқеаларигача Шимолий Афғонистондаги Панжшер дарасидаги МРБ гуруҳи беш маротаба дала қўмондонлари, аввало, Шимолий иттифоқ раҳбари Аҳмад Шаҳ Массоуд билан учрашади“.
Аҳмад Шаҳ Массоуд вафотидан сўнг Шимолий иттифоқ фаолияти

2001-йил 9-сентабрда тележурналист қиёфасида Шимолий иттифоқ раҳбаридан интервю олаётган икки худкуш террорчи телекамерага ўрнатилган портлаш қурилмасини ишга туширишади[3]. Ҳафта давомида жамиятдан бўлиб ўтган воқеалар тафсилоти батафсил очиқланмайди, иттифоқ раҳбари атрофидаги одамлар, юқори мартабали дипломатлар, ҳаттоки, унинг яқин қариндошлари бир овоздан афғон қўмондони ярадор бўлгани, ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлиги таъкидлаб келишди. Аммо бу маълумотлар тасдиғини топмади: Аҳмад Шаҳ Массоуд олинган жароҳатлардан вафот этганди. 2001-йил 16-сентабрда у Панжшер дарасида дафн этилади.
44 ёшли генерал Моҳаммед Фаҳим (талаффузи: Муҳаммад Фаҳим) Массоуднинг ворисига айланади[4]. 13-сентабрда генерал Душанбеда Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилиш учун тўпланган Эрон, Россия, Ҳиндистон, Тожикистон, Ўзбекистон расмий шахсларига таништирилади. Моҳаммед Фаҳим Кобул университетининг теология факултетини тугатган, совет армиясига қарши курашган, 1992-йилда хавфсизлик вазири этиб тайинланган, охирги вақтларда Аҳмад Шаҳ Массоуднинг маслаҳатчиси бўлган.
Тез орада Шимолий иттифоқнинг ҳужуми, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг террорчиликга қарши операциялари Афғонистонда толибларнинг ҳокимияти тугаши ва „Маъсудистон“нинг барҳам топишига сабаб бўлди[5].
Манбалар
- ↑ „Нортҳерн Аллианcе“ (инглиз тилида). 2022-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
- ↑ „Wҳо аре тҳе Нортҳерн Аллианcе?“ (инглиз тилида) (2001-йил 13-ноябр). 2022-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
- ↑ Беарак, Баррй. „Ребел Чиэф Wҳо Фоугҳт Тҳе Талибан Ис Буриэд“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2001-йил 17-сентябр). Қаралди: 2022-йил 4-август.
- ↑ „Афгҳанистан'с Нортҳерн Аллианcе“ (инглиз тилида) (2001-йил 19-сентабр). 2021-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.
- ↑ „АФГҲАНИСТАН'С CИВИЛ WАРС“ (инглиз тилида). 2022-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-август.