Jump to content

Шляхта

From Ziyosfera

Шляхта (полякча) — Марказий Европанинг бир нечта мамлакатларида (айниқса, Полша, Литвада) ҳукмрон табақанинг номланиши; дворянликка мос келади. Дастлаб Ш. — дунёвий феодалларнинг қуйи гуруҳи, рицарлар. Кейинчалик шаҳрининг сиёсий ролини ортиши билан уни ҳуқуқий жиҳатдан дунёвий феодалларнинг олий гуруҳи — магнатлар таркибига киритилишига олиб келган. XVI—XVIII асрларда ПолшаЛитва давлатида Ш. республикаси давлат тузуми қарор топган. XVIII асрда Реч Посполита бошқа давлатлар ўртасида тақсимлангандан сўнг Ш. дворянлик билан тенглаштирилган.