Jump to content

Рустам Шодиев

From Ziyosfera
(Redirected from Shodiyev Rustam Hamidovich)

Википедияда исми Рустам ва фамилияси Шодиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.


Рустам Шодиев

Рустам Ҳамидович Шодиев (15-май 1938-йил, Тошкент, 21-октябр 2020-йил(2020-10-21)
(82 ёшда)) — иқтисодчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1988), иқтисод фанлари доктори (1981) профессор (1983). Москва иқтисодиёт институтини тамомлаган (1960). Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт институтида кичик (1960—67). катта (1968-71) илмий ходим, бўлим мудири (1971—79), дирек-тор ўринбосари (1990—91). БМТ масла-ҳатчиларини тайёрлаш курсида ўқиган (1979—80), БМТнинг Сурия Араб Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширган лойиҳалари раҳбари (198082; 1984-85). Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири ўрин-босари (1992—94), Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи (1995—97), Банк-молия академияси илмий маркази раҳбари (1997—2000), Жаҳон иқтисо-диёти ва дипломатия университетида кафедра мудири (2000—2005), Илмий ишлари жаҳон иқтисолиёгн ва хатқаро иқтисо-дий муносабатлар, хизмат кўрсатиш, аҳоли турмуш ларажаси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, демография, меҳнат ва молия тизимини ривожлантириш масататарига бағишланган. Олий мактаблар учун ларслик яратган. Осиё тараққиёт банкинннт Ўзбекистонда аг-росектор инфратузилмаларини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этган.[1][2]

Манбалар

  1. ↑ Сфера обслуживания и уровен жизни населения, Т.. 1984; Развитие сферн обслу-живания населения (политико-зкономической анализ), Т.. 1993; Жаҳон иқтисодиёти [Олий уқув юртлари учун дарслик] Т., 2005.
  2. ↑ https://m.kun.uz/news/2020/10/21/ozbekistonda-xizmat-korsatgan-fan-arbobi-rustam-shodiyev-vafot-etdi