Jump to content

Шоҳзода хоним

From Ziyosfera
Шоҳзода хоним
Бобурийлар империясининг маликаси
Туғилиши 1569-йил 21-ноябр
Вафоти Номаълум
Турмуш ўртоғи Музаффар Ҳусайн Мирзо
Сулола Темурийлар
Отаси Акбар Жалолиддин Муҳаммад
Дини Ислом

Хоним Султон бегим (خانم سلطان بیگم (форс тили); 1569-йил 21-ноябрда туғилган), кўпроқ Шаҳзода хоним (شھزادہ خانم (форс тили)) номи билан танилган – бобурийзода малика, Бобурийлар императори Акбар Жалолиддин Муҳаммаднинг тирик қолган иккинчи фарзанди ва тўнғич қизи.

Биографияси

1569-йил 21-ноябрда туғилган Шаҳзода Хоним Бобурийлар императори Акбарнинг тўнғич қизи эди[1]. Унинг онаси қироллик канизи бўлиб[2], онаси 1599-йил 13-майда вафот этганида малика қаттиқ қайғуга ботган[3]. Акбар уни "ҳамдардлик ва насиҳатлар билан бироз таскин берган"[4]. Акбар унинг туғилгани ҳақидаги хабарни Гувалёрга етиб борганида қабул қилган, унга Хоним Султон деб исм қўйган ва хурсандчилик қилишни буюрган[1]. У бувиси Ҳамидабону бегимнинг қарамоғига берилган[2].

У ўзининг тўнғич ўгай акаси – император Жаҳонгир томонидан жуда ҳурмат қилинган. Жаҳонгир у ҳақида шундай деганди: „Барча опа-сингилларим орасида ҳалоллик, ростгўйлик ва менинг фаровонлигим йўлидаги ғайрати жиҳатидан унга тенг келадигани йўқ; аммо унинг вақти асосан Яратувчига ибодат қилиш билан ўтади“[5].

Унинг турмуш ўртоғи – Амир Темурнинг иккинчи ўғли шаҳзода Умаршайхнинг авлоди бўлмиш шаҳзода Иброҳим Ҳусайн Мирзонинг ўғли Музаффар Ҳусайн Мирзо эди[6]. Музаффар Ҳусайн Мирзонинг онаси – биринчи бобурий император Бобурнинг набираси, Ҳумоюннинг укаси шаҳзода Комрон Мирзонинг қизи малика Гулрух бегим эди[7]. Музаффар Ҳусайн Мирзонинг Нур-ун-Нисо бегим исмли синглиси бўлиб, у 1592-йилда император Жаҳонгирга турмушга чиққан[8]. Тўй 1594-йил 2-сентабрда Ҳамида Бону саройида бўлиб ўтган[9].

Шаҳзода Хоним ўзининг қайин синглиси Нур-ун-Нисо билан қавм-қариндошлик муносабатларини сақлаб келган ва унга нисбатан барча одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилган[10].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Фазл, Абул. Тҳе Акбарнама. Cалcутта: АСИАТИC СОCИЭТЙ ОФ БЕНГАЛ — 509-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Эмперор, Жаҳангир. Жаҳангиринама. Wашингтон Д. C; Неw Ёрк: Фреэр Галлерй оф Арт, Артҳур М. Саcклер Галлерй, Смитҳсониан Институтион; Охфорд Университй Пресс, 1999 — 39-бет. 
  3. ↑ Фазл, Абул. Тҳе Акбарнама. Cалcутта: АСИАТИC СОCИЭТЙ ОФ БЕНГАЛ — 1130-бет. 
  4. ↑ Фазл, Абул. Тҳе Акбарнама. Cалcутта: АСИАТИC СОCИЭТЙ ОФ БЕНГАЛ — 1131-бет. 
  5. ↑ Саркар, Кобита. Шаҳ Жаҳан анд Ҳис Парадисе он Эартҳ. Агра, Индиа: К.П. Багчи & Cомпанй, 2007 — 43-бет. 
  6. ↑ Фазл, Абул. Тҳе Акбарнама. Cалcутта: АСИАТИC СОCИЭТЙ ОФ БЕНГАЛ — 461-бет. 
  7. ↑ Бегум, Гулбадан. Тҳе Ҳисторй оф Ҳумаюн (Ҳумаюн-Нама). Роял Асиатиc Соcиэтй, 1902 — 234-бет. 
  8. ↑ Фазл, Абул. Тҳе Акбарнама. Cалcутта: АСИАТИC СОCИЭТЙ ОФ БЕНГАЛ — 969–970-бет. 
  9. ↑ Фазл, Абул. Тҳе Акбарнама. Cалcутта: АСИАТИC СОCИЭТЙ_ОФ_БЕНГАЛ — 990-бет. 
  10. ↑ Бҳаккари, Шаикҳ Фарид. Тҳе Дҳакҳиратул-кҳаwанин: а биограпҳиcал диcтионарй оф Мугҳал ноблеwомен. Идараҳ-и Адабият-и Деҳли, 1993 — хв-бет.