Сикҳизм — Ҳиндистондаги монотеистик дин; ҳиндуийликнинг диний ислоҳотчилик ҳаракатининг ғоявий шаклларидан бири. XVI аср бошларида Панжобда пайдо бўлган. Сикҳизм асосчиси — Нанак (1469—1539). Илк Сикҳизм шаҳарда яшовчи савдогар-ҳунармандлар доиралари мафкурасини ифодалаган. Сикҳизм барча одамларни худо олдида тенг ҳисоблайди, таркидунёчилик (аскетизм), монахликни қоралайди, маънавий устоз — гуруга сўзсиз тобеликни тарғиб қилади. XVIII аср бошида заминдорларга қарши ҳаракатнинг мафкураси бўлган, бироқ XVIII аср 2-ярмига келиб соф диний оқимга айланди. Ҳозирги вақтда сикҳлар ўртасидаги ижтимоий зиддиятларнинг кучайиши боис уларнинг ичида турли оқимлар ва сиёсий партиялар вужудга келган. Сикҳизмнинг диний маркази Амрицар шаҳри ҳисобланади.
Адабиётлар
- Ғиёсов Т. Ғ., Ҳиндистоннинг янги тарихи. Т., 1999;
- Семёнова Н.И., История сикхского движения в Индии, М., 1963.
Манбалар