Jump to content

Словенлар

From Ziyosfera
(Redirected from Slovinlar)

Словенлар, словинлар — Словения Республикасидаги халқ. 2,3 млн. киши (1990й.лар урталари), жумладан, Словенияда 1,7 млн. киши. Словен тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар, протестантлар ва православлар ҳам бор. ҳозирги С. аждодлари мил. VI—VII асрларда Дунай дарёсининг ўрта оқими бўйлари, Паннония пасттекислиги, Шарқий Алп (Карантания)да яшаган. VIII асрда карантаниялик С. германларга тобе бўлиб крлганлар. XIII асрдан словен ерларининг катта қисми Австрия (1867-йилдан Австрия-Венгрия) таркибида. 1918-йил Серблар, хорватлар ва словенлар қироллиги (1929-йилдан — Югославия) барпо этилган. XX асрнинг 1-ярмида миллат бўлиб шаклланган. Югославия таркибидан ажралиб чиққан С, 1991-йил 25 июндан мустақил давлат барпо этганлар.

С. деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик, узумчилик, асаларичилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланади.