Jump to content

Смоленск

Координаталари: 54°46′58″Н 32°02′43″Э / 54.78278°Н 32.04528°Э / 54.78278; 32.04528
From Ziyosfera
Смоленск

русча: Смоленск
шаҳар
Днепр бўйидаги Успенск собори
Смоленск
Байроқ
Смоленск
Герб
54°46′58″Н 32°02′43″Э / 54.78278°Н 32.04528°Э / 54.78278; 32.04528
Мамлакат Россия
{{{минтақа_тури}}} Смоленск вилояти
Шаҳар округи Смоленск шаҳри
Ҳукумат
 • Мер Андрей Борисов
Асос солинган номаълум
Илк эслатилиши 863-йил
Майдон 166.35 км2 (64.23 кв ми)
Маркази баландлиги 242 м
Аҳолиси
 (2021)
▼ 316 570
Миллий таркиб руслар ва б.
Конфессиявий таркиб проваславлар ва б.
Этнохороним смолян[1]
Телефон коди 4812
Почта индекс(лар)и 214ХХХ
МҲБОБТ (ОКАТО) 66401
Смоленск харитада
Смоленск
Смоленск
Смоленск харитада
Смоленск
Смоленск

Смоленск — Россиядаги шаҳар. Смоленск вилояти маркази. Днепрнинг ҳар иккала соҳилида жойлашган. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 355,9 минг киши (1998). 862-йилдан савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатида маълум. 882-йилдан Киев Руси таркибида, XII асрдан Смоленск князлигининг маркази. 1404—1514-йилларда Литва князлиги, сўнгра Москва давлати таркибида, 1609—67-йилларда Полша тасарруфида бўлган. 1667-йилда Андрусов сулҳи бўйича Россияга берилган. 1708—19 ва 1796—1929-йилларда Смоленск губерняси, 1776—96 йилларда Смоленск ноиблиги маркази. 1812-йилда Смоленск ёнида рус қўшинлари билан Наполеон қўшинлари ўртасида катта жанг бўлган. 1941—43-йилларда Смоленск атрофида немисфашист қўшинлари билан шиддатли жанглар олиб борилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Смоленск бутунлай вайрон қилинган. Урушдан сўнг шаҳар қайтадан тикланган. Смоленскга қаҳрамон шаҳар унвони берилган.

Саноат

Машинасозлик (автоматлаштириш воситалари, ҳисоблаш машиналари, электр лампалар, совиткичлар ва бошқалар), енгил (трикотаж, зиғир, поябзал), озиқ-овқат саноатлари ривожланган. „Кристалл“ заводи (бриллиантларга сайқал бериш), олмос асбобларни ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд.

Таълим

4 олий ўқув юрти, 2 театр мавжуд.

Маданият

Смоленск зиғири музейи, СТ. Конёнков номидаги ҳайкалтарошлик музейи, тарихий ва меъморий-бадиий музей қўриқхонаси, бадиий галерея бор.

Диққатга сазовор жойлари

Қадимий меъморий ёдгорликлардан Пётр ва Павел (1146), Иоанн Богослов (XII аср), Михаил Архангел (1191—94) черковлари, Успение собори (1677—79), Кремл (XVI аср — XVII аср бошлари) сақланган. „Мотамсаро она“ ҳайкали (1965), „Мангулик қўрғони“ мемориали (1970) ўрнатилган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Ответ «Грамоты.ру»“. 2011-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган.