Собитхон Носирхўжаев
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Собитхон Ҳошимович Носирхўжаев (1929.28.12, Тошкент) — тарихчи олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), тарих фанлари доктори (1971), профессор (1972). Тошкент юридик институтининг тугатган (1951). Тошкент политехника институтида катта ўқитувчи (1954—64). Тошкент педагогика институтида доцент (1964—71), кафедра мудири (1971—82), демократик жамият қуриш назарияси ва амалиети кафедраси профессор (1989-йилдан). Тошкент вилояти педагогика институти ректори (1983—88). Асарлари Ўзбекистонда тарих, маданият, маърифат, миллий ғоя, истиклол мафку-расига масалаларига бағишланган. "Ўзбекистон зиёлилари" (ўзбек ва рус тилларида, Т., 1972), "Сиёсацҳунослик фанидан қўлланма" (1992), "Президент Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" асари миллий ғоя ва маънавият асослари, политология фанида фойдаланиш учун қўлланма" (2001), "Маънавият асослари" (2003) ва бошқа ўқув қўлланмалари муаллифи.
Манбалар
- Сиёсацҳунослик луғати, Т., 1993; Социология асослари, Т., 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |