Samoviy sarguzashtlar
Appearance
(Redirected from Space Cases)
| Самовий саргузаштлар Спаcе Cасес | |
|---|---|
| Файл:Спаcеcасес.жпг | |
| Тури | Илмий фантастик телесериал |
| Муаллиф(лар) |
Петер Давид Билл Мумй |
| Ролларда |
Wалтер Эмануэл Жонес Жеwел Стаите Ребеccа Ҳербст Кристиан Айре Раҳи Азизи Паиге Чристина Аник Матерн Cарй Лаwренcе Паул Борецки |
| Мамлакат |
|
| Мавсумлар сони | 2 |
| Қисмлар сони | 27 (Қисмлар рўйхати) |
| Қисм давомийлиги | 22 дақиқа |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал |
|
| Трансляция даври | 2-март, 1996 — 27-январ, 1997 |
| Ташқи ҳаволалар | |
| Расмий сайти | |
Самовий саргузаштлар (ингл. Спаcе Cасес) Ниcкелодеон канали учун тасвирга олинган Канада илмий фантастик телесериалидир. У келажакда тасодифан Чриста (Криста) номли келгинди кемага чиқиб қолиб, узоқ фазовий саёҳат бошидан кечираётган бир гуруҳ талабалар ва уларнинг ўқитувчилари ҳақида ҳикоя қилади.
Сериал Петер Давид ва Билл Мумй томонидан яратилиб, 1996-йил 2-мартидан намойиш этила бошланди ва деярли бир йил экранларда бўлди. Ўзбекистонда сериал Ёшлар (ўзбекча) ва Спорт (русча) телеканалларида эфирга узатилди.
Қаҳрамонлар
- Тҳереса Жамес 'Т.Ж.' Давенпорт (Тереза Жеймс Дейвенпорт) — ўқитувчи аёл. Хавф туғилганда дарров ҳушидан кетадиган одати бор, бироқ баъзи пайтларда жасурлашади.
- Командир Сетҳ Годдард (Сет Годдард) — собиқ ҳарбий зобит („Юлдуз Ити“), сериалда эса болалар мураббийи ва кема дарғаси.
- Ҳарлан Банд (Ҳарлан Бенд) — Ер сайёрасидан келган талаба. Андромедаликлар билан урушда ҳалок бўлган отаси каби Юлдуз Ити бўлишни орзу қилади. Аввалбошда андромедалик Раду билан жиддий келишмовчилиги бўлган. Ҳарлан спорт билан мунтазам шуғулланувчи, жисмонан бақувват талабадир. Ўжарлиги ва ўзига қаттиқ ишонганлиги туфайли баъзан экипажни хатарга тутади.
- Cаталина (Каталина) Сатурннинг табиий йўлдоши Титандан келган талабадир. Сочлари камалак рангларига бўялган бу қизнинг товуши жуда кучли бўлиб, қичқириғи билан душман техникасини (ва баъзан „Чриста“ни ҳам) ишдан чиқара олади. Кўринмас дўсти Сузеэ ёрдамида муҳандислик билан шуғулланади.
- Раду — Андромеда сайёрасидан келган талаба (шуни айтиш жоизки, Андромеда номи билан аслида сайёра эмас, балки галактика номланади). Инкубаторда ўстирилгани учун оиласи йўқ. Радунинг эшитиш қобилияти жуда кучли, шунингдек у ўта бақувват ҳамдир.
- Бова — уранлик талаба. Пешонасида уранликлар учун хос бўлмиш электр заряди чиқарувчи Й шаклидаги шохи бор. Бованинг метаболизми одамларникидан анча тез ишлагани учун унинг иштаҳаси доимо карнай. Пессимист характерга эга.
- Росиэ Ианни (Рози Янни) — меркурийлик талаба қиз. Ўта юқори ҳароратли иссиқлик чиқара олади (сочлари шу сабабдан йўқ, деб тахмин қилинади). Кемада табиб вазифасини ўтайди.
- Тҳелма (Тэчно Ҳуман ЭмуЛатинг МАчине; Телма, „Техно Одамсимон Машина“) — „Чриста“ кемасидаги одамсимон робот. Буюрилган вазифаларни ҳаддан ташқари том маънода тушуниши кулгили вазиятларга олиб келади. Тез-тез бузилиб туради.
- Сузеэ (Сюзи) — параллел оламдан келган қиз, Cаталинанинг яқин дўсти. Иккинчи мавсумдан Cаталинанинг ўрнига сериалда қатнашади. Бўйни остидаги жабралари унга ҳар қандай атмосферада нафас олиш имконини беради. Шунингдек, Сузеэ телепатик қобилиятга ҳам соҳибдир.
Бош ролларда
- Wалтер Эмануэл Жонес — Ҳарлан Банд
- Кристиан Айре — Раду
- Аник Матерн — ТҲЕЛМА
- Жеwел Стаите — Cаталина
- Раҳи Азизи — Бова
- Паиге Чристина — Росиэ Ианни
- Cарй Лаwренcе — Т.Ж. Давенпорт
- Паул Борецки — Сетҳ Годдард
- Ребеccа Ҳербст — Сузеэ
Қисмлар
Асосий мақола: Самовий саргузаштлар қисмлари рўйхати