Jump to content

Махсус нисбийлик назарияси

From Ziyosfera
(Redirected from Special relativity)
Алберт Эинстеин тахминан 1905-йилда, „Аннус Мирабилис мақолалари“ нашр этилган пайтларда.

Физикада махсус нисбийлик назарияси ёки қисқача махсус нисбийлик — фазо ва вақт ўртасидаги муносабатларни ифодаловчи илмий назария. Алберт Эинстеиннинг асл талқинига кўра, бу иккита постулатга асосланган:[1][2]

  1. физика қонунлари барча инерсиал саноқ системасида — ўзгармас (яъни, ўхшаш); ва
  2. вакуумдаги ёруғлик тезлиги ёруғлик манбаи ёки кузатувчининг ҳаракатидан қатъий назар барча кузатувчилар учун бир хил.

Келиб чиқиши ва аҳамияти

Махсус нисбийлик назарияси дастлаб Алберт Эинстеин томонидан 26-сентабр 1905-йилда „Ҳаракатланувчи жисмларнинг электродинамикаси“ (инглизча: Он тҳе Элеcтродйнамиcс оф Мовинг Бодиэс) номли мақолада илгари сурилган.[3] Нютон механикасининг Махwеллнинг электромагнетизм тенгламалари ва Мичелсон-Морлей экспериментал натижалари (ва кейинги шунга ўхшаш тажрибалар) билан мос келмаслиги, тарихан гипотетик дунёвий эфир мавжуд эмаслигини кўрсатди. Бу эса Эинстеиннинг махсус нисбийлик назариясининг ривожланишига олиб келди, бу механикани барча ҳаракатларни, айниқса ёруғлик тезлигига яқин тезликда (релативистик тезлик) маълум бўлган вазиятларни енгишга имкон беради. Бугунги кунда, махсус нисбийлик назарияси, тортишиш ва квант эффектлари аҳамияциз бўлганда, ҳар қандай тезликда ҳаракатнинг энг аниқ модели эканлиги исботланган.[4][5] Шунга қарамай, Нютон модели ҳали ҳам паст тезликда (ёруғлик тезлигига нисбатан), масалан Ердаги ҳар кунги ҳаракатлар каби содда ва аниқ яқинлашиш вазифасини бажаради.

Бундан кўринадики, кузатувчи ёруғлик манбаига қарабми ёки аксинча ҳаракатланишидан қатъий назар ёруғлик тезлиги бир хил. Бу бизнинг кундалик ҳаётимиздаги тажрибаларга зид келади, чунки тасаввуримизда кузатувчи ёруғлик манбаига яқинлашиши билан унинг тезлиги ёруғлик тезлигига қўшилишини, аксинча узоқлашиши билан айрилиши лозим эди. Бу муаммо биз кундалик ҳаётимизда ҳеч қачон ёруғлик тезлигига яқин тезликни ўлчашга тўғри келмаслиги билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бундай катта тезликларни қарашда бизнинг кундалик тажрибаларимиз қўл келиши фойдали эканлигини кутмаслигимиз керак. Бошқа томондан, Майкелсон-Морли тажрибаси иккинчи постулат билан тўла мос келади. Майкелсон-Морли тажрибасини биринчи постулатнинг исботи сифатида ҳам қараш мумкин, чунки муаллифларнинг фикрича, тажриба қандайдир абсолют саноқ системасига нисбатан Ер тезлигини ўлчашга бағишланган. Майкелсон-Морли тажрибасининг салбий натижаларидан кўринадики, ҳеч қандай яккаланган саноқ системаси мавжуд бўлмайди. Абсолют саноқ системаси тушунчасини инкор этиб физика Максвелл электромагнит назариясини механика билан бирлаштириш имкониятига эга бўлди. Максвелл назариясида айтилган ёруғлик тезлиги, ҳар қандай саноқ системасида вакуумдаги тезлигидир. Эинстеин кўпинча тажрибаларни хаёлий тасаввур қилар эди. Бундай анализ математик ҳисоблашларни ва физикавий қурилмаларни талаб қилмас эди. Бу йўлни Эинстеин „хаёлий тажриба“ деб атар эди. Шундай қилиб, А.Эинстеин ёруғлик устида ўтказилган тажрибалар асосида фазовақт тасаввурларининг янги назарияси махсус нисбийлик назариясини яратди.

Манбалар

  1. ↑ Гриффитҳс, Давид Ж. „Чаптер 12: Элеcтродйнамиcс анд Релативитй“, . Интродуcтион то Элеcтродйнамиcс, 4тҳ, Пеарсон, 2013. [[Махсус:БоокСоурcес/ИСБН 978-0-321-85656-2|ИСБН ИСБН 978-0-321-85656-2]]. 
  2. ↑ Жаcксон, Жоҳн Д. „Чаптер 11: Спеcиал Тҳеорй оф Релативитй“, . Cлассиcал Элеcтродйнамиcс, 3рд, Жоҳн Wилей & Сонс, Инc., 1999. [[Махсус:БоокСоурcес/ИСБН 0-471-30932-Х|ИСБН ИСБН 0-471-30932-Х]]. 
  3. ↑ Алберт Эинстеин (1905) „Зур Электродйнамик беwегтер Кöрпер“, Аннален дер Пҳйсик 17: 891; Энглиш транслатион Он тҳе Элеcтродйнамиcс оф Мовинг Бодиэс бй Георге Баркер Жефферй анд Wилфрид Перретт (1923); Анотҳер Энглиш транслатион Он тҳе Элеcтродйнамиcс оф Мовинг Бодиэс бй Мегҳ Над Саҳа (1920).
  4. ↑ Голдстеин, Ҳерберт „Чаптер 7: Спеcиал Релативитй ин Cлассиcал Мечаниcс“, . Cлассиcал Мечаниcс, 2нд, Аддисон-Wеслей Публишинг Cомпанй, 1980. [[Махсус:БоокСоурcес/0-201-02918-9|ИСБН 0-201-02918-9]]. 
  5. ↑ Ланcзос, Cорнелиус „Чаптер ИХ: Релативистиc Мечаниcс“, . Тҳе Вариатионал Принcиплес оф Мечаниcс, 4тҳ, Довер Публиcатионс, 1970. [[Махсус:БоокСоурcес/978-0-486-65067-8|ИСБН 978-0-486-65067-8]]. 

Ҳаволалар

Асарлар