Jump to content

Ставридалар

From Ziyosfera

Ставридалар (Трачурус) — олабуғасимонлар туркумига мансуб балиқларнинг бир уруғи. 10 тури маълум. Гавдаси 50 см ча, вазни 400 г ча. Ён чизиғида суякли қалқончалар бор. Дунё океанининг илиқ ва субтропик қисмида тарқалган. Гала бўлиб, узоқ жойларга кўчиб юради. Қисқичбақасимонлар ва майда балиқлар билан озиқланади. Япон, Қора, Болтиқ ва Азов денгизларида учрайди. Овланади.