Суккур
Appearance
Суккур — Покистоннинг марказий қисмидаги шаҳар. Ҳинд дарёси бўйидаги текисликда жойлашган. Аҳолиси 329,1 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик ва металлсозлик, ип газлама, озиқовқат саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Ҳунармандчиликда қўлда гилам тўқилади; ёғоч ўймакорлиги, кашта тикиш, газлама, тери, металл, ониксдан бадиий буюмлар ясаш билан шуғулланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |