Jump to content

Султон Муҳаммад Хандон

From Ziyosfera
(Redirected from Sulton Muhammad xandon)

Султон муҳаммад хандон (15—XVI аср 2-ярми, ғирот) – хаттот, шоир, настаълиқ хати устаси. Султонали Машҳадийнннг шогирди, хуштабиат, хушчақчақликка мойил бўлгани учун „хандон“ лақабини олган. Ижодини Навоийнинг шахсий кутубхонасида бошлаган. Султон Муҳаммад Хандон кўчирган қўлёзма китобларга баъзан отини ёзмаган. Хондамир хаттотни „настаълиқ хатида истеъдоди жуда зўр“, деб баҳолаган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Султон Муҳаммад Хандон кўчирган Саъдийнинг „Бўстон“ асари (1514, Жаъфар Султон Алқаройи мажмуасида), Ҳофизнинг „Девон“и (1519, Кобулдаги Давлат музейида ва яна бир нусхаси 1515, Британия музейида), Хусрав Деҳлавийнинг „Девон“и (1497, Ўзбекистон Фанлар академияси СҲИ да) ва „Қирон уссадайин“ асари (1515, Британия музейида), Жомийнинг „Юсуф ва Зулайҳо“ (Техрондаги Миллий кутубхонада ва бир нусхаси шахсий мажмуада), „Субхат улаброр“ (1523, Техрондаги Жаъфар Султон Алқаройи мажмуасида), Навоийнинг „Девон“и (1528, Россия миллий кутубхонасида) ва бошқа қўлёзмалар, кўплаб қиталари бизгача етиб келган.