Сурдина
Appearance
Сурдина (франс. соурдине; лот. сурдус — жарангеиз сўзидан) — мусиқа чолғу асбобларида товуш кучини пасайтириш ҳамда тембр (товуш туси)ни қисман ўзгартириш (юмшатиш) учун мўлжалланган мослама. Торликамонли созларда С. уч тишли "тароқ" шаклида бўлиб, ҳарак устидан торларни босиб туради. Мис (баъзан ёғоч) пуфлама чолғу асбобларда эса С. ноксимон ёки конус шаклида ясалиб, созларнинг раструби ("катта оғзи")га ўрнатилади. Фортепианода С. вазифасини чап педал билан ишга тушириладиган модератор бажаради.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |