Сwансеа Cитй А.Ф.C.
| Файл:Сwансеа Cитй АФC лого.свг | ||||
| Тўлиқ номи | Сwансеа Cитй Ассоcиатион Фоотбалл Cлуб | |||
|---|---|---|---|---|
| Лақаби |
Тҳе Сwанс Тҳе Жаcкс | |||
| Асос солинган | 1912, ас Сwансеа Тоwн | |||
| Сwансеа.cом Стадиум | ||||
| Сиғими | 21,088[1] | |||
| Эгаси | Сwансеа Cитй Фоотбалл 2002 Лтд.[2] | |||
| Раиси | Андй Cолеман | |||
| Ҳеад cоач | Луке Wиллиамс | |||
| Лига | ЭФЛ Чампионшип | |||
| Ўрни | ЭФЛ Чампионшип, 11тҳ оф 24 | |||
| Вебсайти | Клуб сайти | |||
|
| ||||
Сwансеа Cитй (инглизча: Сwансеа Cитй Ассоcиатион Фоотбалл Cлуб — инглизча талаффузи: /ˈсwɒнзи 'сɪтɪ 'футбɔ:л клʌб/) — худди шу номдаги шаҳарда жойлашган Уэлс профессионал футбол клуби[3]. Бу клуб 1912-йилда ташкил этилган.
Ҳозир Англияда футбол лигаси тизимидаги иккинчи энг муҳим дивизион бўлган чемпионатда ўйнамоқда.
Клуб 1912-йилда „Сwансеа Тоwн“ номи билан ташкил топган ҳамда 1920-йилда Футбол Лигасига қўшилган ва шундан бери доимий аъзо бўлиб келмоқда[4]. „Сwансеа Cитй“ клуби 10 карра Уэлс кубоги соҳиби. 1926 ва 1964-йилларда Англия кубоги ярим финалчиси бўлган. 2013-йилги футбол лигаси кубоги соҳиби. Клуб 1981-йилдан 1983-йилгача собиқ Футбол Лигаси Биринчи дивизионида иштирок этган. Футбол Лигаси Биринчи дивизиони биринчи мавсумида жамоа 6-ўринни эгаллаган.
2005-йилдан бери уй учрашувлари „Оспрейс“ регби клубининг „Либертй Стадиум“ майдонида ўтказилади. 2005-йилгача клубнинг уй майдони Ветч Фиэлд бўлган.
Клуб ранглари қора ва оқ ҳисобланади. „Сwансеа Cитй“ ва унинг тарафдорлари норасмий равишда „Жекс“ номи билан танилган.
Клуб тарихи
Клуб 1912-йилда ташкил этилган. Шу вақтдан бошлаб 1969-йилгача жамоа „Сwансеа Тоwн“ деб номланган (инглизча: Сwансеа Тоwн). 1969-йилда жамоа „Сwансеа Cитй“ деб ўзгартирилган[3].
Клуб ўз тарихида икки марта Англия кубогининг ярим финалига чиққан. 1925/26-йилги мавсумда жамоа „Болтон“ жамоасига 0:3 ҳисобида, 1963/64-йилги мавсумда эса „Престон Нортҳ Энд“ жамоасига ютқазиб қўйган.
Премер-лигага кўтарилишнинг бошланиши жамоанинг 2005 йилда Либертй Стадиумга кўчиб ўтиши билан боғлиқ. 2007/08 йилги мавсумда клуб 18 ўйиндан иборат мағлубияциз серияни давом эттирди ва бу уларга учинчи ўринга кўтарилиш имконини берди. „Суонси Сити“нинг беш нафар футболчиси йилнинг энг яхши юлдузлар жамоасига киритилди.
2010/11 йилги мавсумда жамоа Футбол Лигаси чемпионатида учинчи ўринни эгаллади ва плей-оффга йўлланма олди ва ярим финалда „Ноттингем Форест“ жамоасини умумий ҳисобда 3:1 ҳисобида мағлуб этди. „Wемблей“да бўлиб ўтган финалда „Рединг“ 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва бу „Сwансеа Cитй“га ўз тарихида биринчи марта Премер-лигага чиқиш имконини берди.
Премер-лигадаги дебют мавсумида „Сwансеа Cитй“ 11-ўринни эгаллаган.
2012/2013-йилги мавсумда „Сwансеа Cитй“ Футбол Лигаси кубогини қўлга киритган. Финалда „Сwансеа Cитй“ „Бредфорд Cитй“ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган. Премер-лиганинг 2012/13-йилги мавсумида „Сwансеа Cитй“ 9-ўринни эгаллаган[5].
Манбалар
- ↑ „Премиэр Леагуэ Ҳандбоок Сеасон 2016/17“ (ПДФ). Премиэр Леагуэ. 2012-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-сентябр.
- ↑ „Оwнершип статемент“. Сwансеа Cитй. Қаралди: 2023-йил 22-июн.
- ↑ 3,0 3,1 „Ҳисторй“ (эн). СwансеаCитй.cом.
- ↑ „ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120404171748/ҳттп://www.сwансеа.гов.ук/индех.cфм?артиcлеид=30127“.
- ↑ „ҳттпс://www.сwансеаcитй.cом/неwс/артиcле/ҳоноурс-313788.аспх“.
Ҳаволалар
- Расмий сайт(ингл.) )