Таж Cоромандел
| Таж Cоромандел | |
|---|---|
| Таж Cоромандел | |
| Жойлашуви | 37, Маҳатма Ганди кўчаси, Нунгамбаккам, Ченнай, Тамил Наду, Ҳиндистон |
| Координаталар | 13°03′30″Н 80°14′51″Э / 13.058292°Н 80.247633°Э |
| Тури | Меҳмонхона |
| Асосий саналар | 1974-йил 14-апрел — очилган |
| Қаровчи | Таж Ҳотелс |
| Ҳолати | Фаолият юритмоқда |
| Сайти | Расмий сайти |
Таж Cоромандел — Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида жойлашган беш юлдузли ҳашаматли меҳмонхона[1]. Коромандел соҳили шарафига номланган ҳамда (ҲАCCП) ва (ИСО 14001) сертификатларига эга ушбу меҳмонхона 1974-йилда очилган[2][3]. У Таж Гроуп оф Ҳотелс тармоғининг ҳамкори ҳисобланган Ориэнтал Ҳотелс Лимитед компаниясига тегишли бўлиб, гуруҳнинг ҳашаматли меҳмонхоналари бўлимига киритилган.
Таж Cоромандел шаҳардаги биринчи[4] ва деярли қирқ йил давомида ягона бўлиб келган ҳашаматли меҳмонхона эди[5].
Жойлашуви
Меҳмонхона Нунгамбаккам даҳасидаги Бракатҳамбал кўчасига туташган Маҳатма Ганди кўчаси, 37-уйда жойлашган.
Тарихи
Меҳмонхона Ченнай шаҳри жойлашган Коромандел соҳили шарафига шундай номланган. Шунингдек, бу ном Коромандел дарахти (санскрит тилида Калпаврикша) номидан ҳам келиб чиққан бўлиб, афсоналарга кўра, у ўз соясида турган инсоннинг ҳар қандай тилагини рўёбга чиқариш қудратига эга. Меҳмонхонага ташриф буюрган ҳар бир меҳмонга бу ерда қолиш давомида истаган барча нарсаси муҳайё этилишига мажозий ишора қилувчи ушбу маъно ҳам меҳмонхонанинг бундай номланишига сабаб сифатида келтирилади. Бунинг рамзи сифатида меҳмонхонанинг мармар пештоқига ўша дарахт тасвири ўйиб туширилган[6].
1996-йилда „Соутҳерн Спиcе“ ресторани ишга туширилди[7].
Шароитлар ва қулайликлар

Таж Cоромандел меҳмонхонасида жами 212 та хона, жумладан, 11 та люкс хона мавжуд. „Супериор“ тоифасидаги хоналарнинг майдони тахминан 28 м² ни ташкил этади. „Таж Cлуб“ хоналари эса энг юқори икки қаватда жойлашган[8]. Энг юқори қаватдан ўрин олган „Роял Суите“ (Қироллик люкси) меҳмонхона, иккита ваннахона ва шаҳар манзараси кўриниб турадиган, ўтириб дам олишга мўлжалланган хусусий айвонни ўз ичига олади. Умумий майдони тахминан 139 м² га тенг ушбу люкс хонада жакузи, меҳмонлар учун қўшимча ваннахона, алоҳида овқатланиш ҳудуди, уч томонлама кўзгули кийиниш хонаси ҳамда кичик ошхона мавжуд бўлиб, шахсий хизматчи ҳам бириктирилган. Мазкур хонада истиқомат қилувчи меҳмон „Таж Cлуб“нинг барча қулайликлари ва хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга[9].
Меҳмонхонада қуйидаги ресторанлар фаолият юритади: Анисе — 24 соат ишлайдиган қаҳвахона ва турли халқлар таомлари ресторани, Чипстеад — лаунж-бар, Теа Лоунге — дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган хилма-хил чойлар тортиқ этиладиган маскан, Голден Драгон — Сичуан ва Кантон ошхоналарига ихтисослашган ресторан, Соутҳерн Спиcе — Ҳиндистоннинг тўртта жанубий штати таомларини тақдим этувчи ресторан ҳамда Тҳе Прего — италян ошхонаси ресторани[10][11].
Меҳмонхонада саккизта конференсия зали, тантаналар заллари ва мажлислар хоналарини ўз ичига олган, умумий майдони тахминан 1 115 м² бўлган бизнес ва қабул маросимлари ҳудуди мавжуд. „Тҳе Cливе“ зали 30 ўринга мўлжалланган[12]. Шунингдек, меҳмонхонада лагуна услубидаги, узунлиги 5 метр бўлган сузиш йўлакчасига эга ҳовуз ҳам бор[13].
Таъмирлаш ишлари
Меҳмонхона ташкил этилганидан буён илк бор 1980-йилларнинг охири ва 1990-йилларнинг бошларида таъмирланган бўлса, 2011-йилда тахминан 1 миллиард рупий эвазига иккинчи марта қайта таъмирланди. „Белт Cоллинс“ дизайн фирмаси янги ландшафт дизайнига эга кириш йўлагини лойиҳалаштирди, гонконглик Чанду Чадда эса кенг фоенинг дизайнини янгилади. Шунингдек, „Белт Cоллинс“ ҳовуз ёнида Таж тармоғининг „Жива“ бренди остидаги тахминан 836 м² майдонга эга спа-марказ лойиҳасини ишлаб чиқди. Бундан ташқари, меҳмонхонада тахминан 557 м² майдонли [спорт залини қуриш ишлари ҳам олиб борилди[14]. „Соутҳерн Спиcе“ ресторани 2011–2012-йилларда қайта таъмирланиб, унинг ички дизайни Сингапурнинг „Пооле Ассоcиатес“ компанияси вакили Эд Пул томонидан ишлаб чиқилди[7].
2013-йилда меҳмонхона тахминан 1 208 м² майдонга эга „Баллроом“ банкетлар залини қайта ишга туширди[5].
Машҳур меҳмонлар
Таж Cоромандел меҳмонхонасида тўхтаган нуфузли меҳмонлар қаторида Қиролича Елизавета ИИ[15], Жимми Картер[4], Ёрк герсоги, Италия Бош вазири Романо Проди, Билл Клинтон[4], Фестус Гонтебане Могаэ, Мод Олофссон, Жеки Чан[4], Сергей Станишев, Жеффри Арчер, Маха Чакри Сириндхорн[16], Ҳиллари Клинтон[9] ҳамда Япония императори Акихито ва императрицаси Мичико[17] бор.
Мукофот ва эътирофлар
2023-йилда меҳмонхона Халқаро меҳмондўстлик кенгаши (ИҲC, Лондон) ва Халқаро меҳмонхона бошқаруви институти (ИИҲМ) томонидан ташкил этилган 8-Халқаро меҳмондўстлик кунида „Топ Ҳоспиталитй Ҳонорс“ (Меҳмондўстлик соҳасидаги олий эътироф) билан тақдирланди[18]. Меҳмонхона қошидаги „Соутҳерн Спиcе“ ресторани эса „Ресторанлар“ номинациясида мукофотга сазовор бўлди[18].
Манбалар
- ↑ „Cатегорй : 5 Стар Делух“. Лист оф Аппровед Ҳотелс ас оф : 06/01/2013. Министрй оф Тоурисм, Говернмент оф Индиа (2013). 2013-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Таж Cоромандел, Ченнаи“. Таж Ҳотелс. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Таж Cоромандел“. Cондé Наст Травеллер. Қаралди: 4 Новембер 2026.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 Жоши, Сонам. „Ле Роял Меридиэн“. Ченнаи: Тҳе Тимес Гроуп (2018-йил 22-октябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ 5,0 5,1 „Таж Cоромандел, Ченнаи релаунчес Баллроом“. Мумбаи: ҲоспиталитйБизИндиа.cом (2013-йил 24-июн). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ Давид Раж, C. Р. „Таж Cоромандел“. А Студй он Эмплоеэ Wелфаре Меасуре (он Мажор Спеcифиcатион ин Cантеэн Фаcилитиэс) wитҳ Спеcиал Референcе то Таж Cоромандел. Сcрибд.cом. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ 7,0 7,1 Ачал, Арчана. „Фоур тастй cорнерс оф тҳе Соутҳ“. Ченнаи: Тҳе Ҳинду (2012-йил 4-март). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Таж Cоромандел Ҳотел, Ченнаи“. Индиа Ҳотелс Ресорц. 2010-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ 9,0 9,1 Георге, Даниэл П.. „Cитй бидс фонд адиэу то Cлинтон“ (2011-йил 22-июл). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Таж Cоромандел“. Тҳе Финест Ҳотелс оф тҳе Wорлд. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ Мутҳалалй, Шонали. „А неw аппроач то лухурй“ (2010-йил 11-ноябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Реcреатион анд Фаcилитиэс ин Таж Cоромандел, Ченнаи“. Индиа Ҳотелс Ресорц. 2008-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Бест Лухурй Ҳотелс ин Ченнаи“ (2026-йил 18-ноябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ Каматҳ, Винай. „Тҳе макеовер оф Таж Cоромандел“. Ченнаи: Тҳе Ҳинду (2011-йил 16-ноябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ CН Травеллер „Ченнаи'с бест бусинесс ҳотелс“. Cондé Наст Травеллер. CНТравеллер.ин (2011-йил 8-сентябр). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Ҳилларй Cлинтон чоосес то стай ат Таж Cоромандел, Ченнаи“. Индиаинфолине.cом (2011-йил 22-июл). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ „Таж Cоромандел, Ченнаи бидс фареwелл“. Ченнаи: ЧеннаиОнлине.cом (2013-йил 5-декабр). 2013-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.
- ↑ 18,0 18,1 „Сих топ ИҲCЛ Ҳотелс ин Ченнаи wин ҳоноурс ат тҳе ИИҲМ-ИҲC Лондон Интернатионал Ҳоспиталитй Дай Аwардс 2023“ (2023-йил 28-июн). Қаралди: 2026-йил 4-ноябр.