Jump to content

Таж Маҳал Палаcе

Координаталари: 18°55′19″Н 72°50′00″Э / 18.9220°Н 72.8333°Э / 18.9220; 72.8333
From Ziyosfera
Таж Маҳал Палаcе
Таж Маҳал Палаcе

Таж Маҳал Палаcе меҳмонхонаси
Жойлашуви Мумбай, Махараштра, Ҳиндистон
Координаталар 18°55′19″Н 72°50′00″Э / 18.9220°Н 72.8333°Э / 18.9220; 72.8333
Тури Меҳмонхона
Архитектура услуби Ҳинд-сарацин
Архитектор Ситарам Кҳандерао Ваидя, Д. Н. Мирза
Асосий саналар 1903-йил 16-декабр — очилган; 1972-йил — минора очилган
Қаровчи Таж Ҳотелс
Ҳолати Фаолият юритмоқда
Сайти Расмий сайти
Таж Маҳал Палаcе Викиомборда

Таж Маҳал Палаcе (Тҳе Таж Маҳал Палаcе) — Ҳиндистоннинг Махараштра штати, Мумбай шаҳридаги Колаба ҳудудида жойлашган тарихий беш юлдузли ҳашаматли меҳмонхона. Ҳинд-сарацин услубида барпо этилган ушбу маскан 1903-йилда „Таж Маҳал“ меҳмонхонаси номи билан очилган бўлиб, халқ тилида кўпинча қисқача „Таж“ деб атаб келинган. Меҳмонхона Мумбайдан қарийб 1 050 километр (650 мил) узоқликда, Агра шаҳрида жойлашган Тож Маҳал шарафига номланган. У Британия ҳукмронлиги давридан буён Шарқдаги энг муҳташам меҳмонхоналардан бири ҳисобланади. Ҳозирда меҳмонхона Тата Гроуп компаниясига қарашли „Тҳе Индиан Ҳотелс Cомпанй Лимитед“ (ИҲCЛ) томонидан бошқарилади ва унинг мулки ҳисобланади[1]. Меҳмонхона 2008-йилги Мумбай терактларининг асосий нишонларидан бири бўлган.

„Таж Ҳотелс“ тармоғининг бош обекти саналган ушбу меҳмонхонада 560 ёки 600 та хона ҳамда 44 та люкс хона мавжуд бўлиб, унда 1 500 нафар ходим меҳнат қилади. Меҳмонхона тарихий ва меъморий жиҳатдан бир-биридан яққол ажралиб турувчи иккита алоҳида бинодан иборат: Таж Маҳал Палаcе (1903-йилда қурилган) ва Минора (1972-йилда очилган).

Тарихи

Дастлабки йиллар

Таж Маҳал меҳмонхонаси, тахминан 1935-йил
Ғарбий тарафдаги асл кириш қисми; ҳозирда бу ерда меҳмонхона бассейни жойлашган

Мустақилликкача бўлган давр

Таж Маҳал меҳмонхонаси Жамсетжи Тата буюртмаси билан қурилган бўлиб, 1903-йил 16-декабрда ўз эшикларини меҳмонлар учун очган.

Меҳмонхона қурилиши сабаби ҳақида кенг тарқалган ривоятга кўра, Татани фақат европаликлар учун мўлжалланган „Wацонъс“ меҳмонхонасига киритишмаган. Бироқ ушбу маълумотнинг тўғрилиги ёзувчи Чарлз Аллен томонидан шубҳа остига олинган; унинг ёзишича, бундай арзимас ҳақорат туфайли Татани янги меҳмонхона қуришга киришган деб ҳисоблаш мантиққа тўғри келмайди. Аксинча, Алленнинг таъкидлашича, „Таж“ „Тҳе Тимес оф Индиа“ газетаси муҳаррирининг „Бомбейга муносиб“ меҳмонхона кераклиги ҳақидаги қистови ҳамда Татаннинг „ўзи севган шаҳрига туҳфаси“ сифатида барпо этилган[2].

Меҳмонхонанинг асосий кириш қисми дастлаб қуруқликка қараган томонда бўлган, ҳозирда бу ерда бассейн жойлашган[3].

1950–1970-йиллар

Ҳиндистон мустақилликка эришгач, британиялик мижозларнинг камайиши оқибатида 1966-йилга келиб Таж Маҳал меҳмонхонаси қаровсиз қолиб, анча тўзиб кетган эди[4]. 1936-йилдан 1960-йилгача Таж Маҳал меҳмонхонаси „Свинг султони“ лақабли афсонавий жаз мусиқачиси Микки Корреанинг ижодий макони бўлган[5][6].

Кенгайиш

1972-йилда қурилган бино (корпус), ҳозирда „Таж Маҳал минораси“ деб аталади

1972-йилдан 1995-йилгача Таж Маҳал меҳмонхонасини бошқариш ҳуқуқи франчайзинг асосида „Пан Ам“ компаниясининг „Интер-Cонтинентал Ҳотелс“ бўлинмасига берилган[7] ва ўша йили янги минора биносининг очилиши билан унинг номи „Тҳе Таж Маҳал Интер-Cонтинентал“ деб ўзгартирилган[8].

Ҳозирда „Тҳе Таж Маҳал Тоwер“ номи билан танилган ушбу бино[9] Дараиус Батливалла ва Рустом Пателл томонидан биргаликда лойиҳалаштирилган бўлиб, кейинчалик Пателл бу лойиҳага кўпроқ эътибор қаратган[10]. Минора тарихий „Греэнъс Ҳотел“ ўрнида барпо этилган; дастлаб 1890-йилда тураржой сифатида қурилган ушбу бино 1904-йилдан то минора қурилиши учун бузиб ташлангунига қадар Тата томонидан меҳмонхона сифатида юритилган[11].

2003-йилда меҳмонхонанинг 100 йиллиги муносабати билан унинг номи „Тҳе Таж Маҳал Палаcе & Тоwер“ деб ўзгартирилди[12].

2008-йилги Мумбай терактлари

Ҳужум пайтида қора тутун ичида қолган меҳмонхона кўриниши
АҚСҲ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2009-йил июлида Таж Маҳал Палаcе меҳмонхонасида
Ҳиндистон дарвозаси, Таж Маҳал Палаcе меҳмонхонаси ва Элефанта ороли паромидан Мумбай қиёфаси

Бир нечта нишонларга зарба берган Лашкари Тойиба террорчи гуруҳи[13] „Ҳиндистон бойлиги ва тараққиёти рамзига зарба бериш“ мақсадида айнан Таж Маҳал Палаcе меҳмонхонасини нишон қилиб танлаган[14]. 2008-йил 26-ноябрда меҳмонхонага ҳужум уюштирилиб, катта моддий зарар етказилди, жумладан, орадан бир неча соат ўтиб бино томи қулаб тушди[15]. Ҳужум пайтида одамлар гаровга олинди, камида 167 киши, жумладан, кўплаб хорижликлар ҳалок бўлди. Қурбонларнинг аксарияти Ҳиндистон фуқаролари бўлса-да, террорчилар айниқса хорижий паспортга эга ғарбликларни нишонга олган эди[16]. 29-ноябр куни ҳинд махсус бўлинмалари меҳмонхонада ўрнашиб олган террорчиларни йўқ қилиб, уч кунлик қонли жангга чек қўйди[17]. „Таж“нинг ўзида камида 31 киши вафот этди. Қамал пайтида Таж Маҳал Палаcе меҳмонхонасида 450 га яқин одам бўлган[18]. Теракт меҳмонхонада бир неча бор яшаган покистонлик америкалик Девид Ҳедли тўплаган маълумотлар асосида режалаштирилган эди.

Кўп ўтмай, 30-ноябр куни „Тата“ раҳбари Ратан Тата CНН телеканали журналисти Фарид Закарияга берган интервюсида ҳужумлар эҳтимоли ҳақида олдиндан огоҳлантириш олганликларини ва маълум бир хавфсизлик чоралари кўрилганини маълум қилди. Бироқ ҳужум арафасида ҳушёрлик сусайган бўлиши мумкин, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу чоралар жангарилар томонидан осонликча айланиб ўтилган[19].

Таж Маҳал Палаcе ва Минора меҳмонхонасининг камроқ зарар кўрган қисмлари 2008-йил 21-декабрда қайта очилди. Таж Маҳал Палаcеънинг машҳур тарихий қисмини қайта тиклаш учун эса бир неча ой талаб этилди[20].

2010-йил март ойида, таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланаётган пайтда, меҳмонхона ўз номидан „Минора“ сўзини чиқариб ташлади ва „Тҳе Таж Маҳал Палаcе“ деб қайта номланди[21].

Яқин тарих

2017-йилда Таж Маҳал Палаcе меҳмонхонаси тасвирий товар белгисини қўлга киритди[22] ва мамлакатда ўз меъморий қиёфасини интеллектуал мулк ҳуқуқи билан ҳимоялаган илк бинога айланди[23][24][25].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Оур Легаcй – Тҳе Индиан Ҳотелс Cомпанй Лимитед“ (эн). www.иҳcлтата.cом. 2026-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  2. ↑ А, Чарлес. „Тҳе Таж Маҳал ҳотел wилл, ас бефоре, сурвиве тҳе тҳреат оф деструcтион“. Тҳе Гуардиан (2008-йил 3-декабр). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  3. ↑ „А монумент то лове – Мумбаи'с Таж Маҳал“ (2008-йил 29-ноябр).
  4. ↑ Ласт Батч Оф Бритиш Троопс Леаве Индиа (1948) | Бритиш Патҳé ЁуТубеда
  5. ↑ „Эхcерпт | Лонг гоне блуэс“. минт (2011-йил 3-декабр). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  6. ↑ Фернандес, Нареш. Таж Маҳал Фохтрот: Тҳе Сторй оф Бомбай'с Жазз Аге. Роли Боокс, Новембер 16, 2012. 
  7. ↑ „Паге 10“. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  8. ↑ „Тҳе Тасте wитҳ Вир Сангҳви: Ҳере'с wҳй Индианс шй аwай фром ҳотелс wитҳ фореигн бранд намес“. Ҳиндустан Тимес (2018-йил 11-апрел). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  9. ↑ Шямал Мажумдар.. „Тҳе сторй оф Таж | Бусинесс Стандард Неwс“. Бусинесс-стандард.cом (2011-йил 17-декабр). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  10. ↑ Cредиц. „АД Ҳотелс: Тҳе Таж Маҳал Палаcе Тоwер Пҳотос“. Арчитеcтурал Дигест (2008-йил 31-август). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  11. ↑ „Странге Бедфеллоwс: Тҳе Таж анд Греэн'с — МЕТРОМОД“ (2019-йил 9-март). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  12. ↑ „Индиан Ҳотелс эес глобал маркетинг тиэс“. www.редифф.cом. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  13. ↑ „Тен Еарс Афтер Мумбаи, тҳе Гроуп Респонсибле ис Деадлиэр Тҳан Эвер“ (эн-УС). Wар он тҳе Роcкс (2018-йил 26-ноябр). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  14. ↑ Фостер, Петер „Бомбай террор аттаcкс: Wҳй тҳе Таж Маҳал Ҳотел wас чосен“. Телеграпҳ (2008-йил 27-ноябр). 2022-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  15. ↑ Рамеш, Рандеэп. „Дозенс стилл ҳелд ҳостаге ин Мумбаи афтер а нигҳт оф террор аттаcкс“. Тҳе Гуардиан (2008-йил 27-ноябр). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  16. ↑ „Мумбаи 26/11 террор аттаcк- Таж Маҳал ҳотел ундер сиэге“. 2021-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган.
  17. ↑ „Террор ин Мумбаи“. ЁуТубе (2014-йил 21-январ). 2021-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  18. ↑ „Тимелине: Мумбаи ундер аттаcк“. ББC Неwс (2008-йил 1-декабр). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  19. ↑ „Таж Маҳал Ҳотел чаирман: Wе ҳад wарнинг“. CНН (2008-йил 29-ноябр). 2013-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  20. ↑ Пасрича, Анжана. „Мумбаи'с Аттаcкед Ҳотелс Реопен“. Воиcе оф Америcа (2009-йил 21-декабр). 2008-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  21. ↑ „Таж Тоwер то бе ренамед“. Мид-дай.cом. Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  22. ↑ Вантаге Асиа Эдитор. „Традемаркинг тҳе Таж“. Вантагеасиа.cом (2018-йил 2-феврал). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  23. ↑ Зачариаҳ, Реэба; В К, Випашана. „114-еар-олд Таж Палаcе беcомес фирст Индиан буилдинг то гет традемарк“ (2017-йил 19-июн). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  24. ↑ „Мумбаи'с Таж Палаcе беcомес фирст Индиан буилдинг то гет традемарк“. Интернатионал Бусинесс Тимес Индиа (2017-йил 19-июн). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.
  25. ↑ ПТИ. „Мумбаи'с Таж Маҳал Палаcе ҳотел аcқуирес имаге традемарк“. Тҳе Индиан Эхпресс (2017-йил 19-июн). Қаралди: 2026-йил 16-ноябр.