Jump to content

Тан Wеи Ҳан

From Ziyosfera

Жессиcа Тан Wеи Ҳан (хитойча: 陈薇涵; 1993-йил 16-июлда туғилган) — сингапурлик бадминтончи[1]. Террй Ҳеэ билан биргаликда улар 2022-йилги Ҳиндистон очиқ чемпионатида жуфтлик сифатида биринчи БWФ Wорлд Тоур ғалабасини қўлга киритдилар[2]. Тан Ҳеэ билан бирга 2022-йилги Ҳамдўстлик ўйинларининг аралаш жуфтлик баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Террй Ҳеэ ва Тан Wеи Ҳан Сингапурдаги аралаш жуфтлик баҳсларида

Фаолияти

2014–2021: Жануби-Шарқий Осиё бронзалари, миллий чемпионлик унвони

Тан Террй Ҳеэ билан ҳамкорликда 2014-йилги Сингапур халқаро турнирида аралаш жуфтликлар мусобақасида ўзининг биринчи катта унвонини қўлга киритди. Тан 2015, 2017 ва 2019-йилги Жануби-Шарқий Осиё ўйинларида аёллар жамоаси тоифасида бронза медалларини қўлга киритган миллий терма жамоа таркибида бўлган[3]. 2017-йил апрел ойида Тан Ҳеэ билан 15-ўринга кўтарилди. У 2018-йилда Австралиянинг Голд Cоаст шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида иштирок этган[4]. Кейин Ҳеэ билан ажралишди, чунки у 2019-йилда мажбурий 2 йиллик миллий хизматини ўташи керак эди[5]. Шундан сўнг, Тан янги жуфтликдаги шериги Даннй Баwа Чриснанта билан аралаш жуфтликлар бўйича миллий чемпионатда ғолиб чиқди[6].

2022: Биринчи Wорлд Тоур Супер 500 унвони, Ҳамдўстлик ўйинларидаги муваффақияти

Январ ойида Тан ўзининг биринчи Супер 500 унвонини Ҳиндистон очиқ чемпионатида Ҳеэ билан қўлга киритди ва финалда Малайзиялик Чен Танг Жи ва Пек Ен Вей жуфтлигини 21–15, 21–18 ҳисобида мағлуб этди. Март ойида Тан Ҳеэ билан ўзининг иккинчи БWФ Wорлд Тоур чемпионлигига сазовор бўлди, улар турмуш қургач эр-хотин сифатида Орлеан Мастерс финалида Реҳан Науфал Кушаржанто ва Лиса Аю Кусумаwатини ўйинларда 21–12, 16–21, 21–13 ҳисобида мағлуб этган ҳолда, учинчи чемпионликни қўлга киритишди[7].

Август ойида бўлиб ўтган 2022-йилги Ҳамдўстлик ўйинларида Тан Сингапур жамоаси таркибида бўлиб, аралаш жамоавий баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди, Сингапур жамоаси бронза медали учун плей-оффда Англияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди[8][9]. Тан, шунингдек, эри Ҳеэ билан аралаш жуфтлик мусобақаларида иштирок этган. Уларнинг финалдаги рақиби англиялик Маркус Эллис ва Лорен Смит бўлди, рақиблари ўз майдонида тўп сураётган ва улардан юқори ўринларни эгаллаган жуфтлик эди. Тан ва Ҳеэ уларни кетма-кет иккита сетда, 21–16, 21–15 ҳисобида мағлуб этиб, тарихий олтин медални қўлга киритди ва Сингапурда биринчи марта Ҳамдўстлик ўйинларида бадминтон аралаш жуфтлик тоифасида олтин медални қўлга киритган жуфтликка айланишди[10].

Шахсий ҳаёти

Тан 2021-йилда бери сингапурлик бадминтончи Террй Ҳеэ билан турмуш қурган, улар Тан профессионал карерасини бошлаганидан бери тез-тез аралаш жуфтлик турнирларида ҳамкорлик қилишган[11]. Жуфтликнинг 2021-йилги Чехия очиқ чемпионатида россияликлар Лев Баринов ва Анастасия Боярунни мағлуб этишлари уларнинг турмуш қурган жуфтлик сифатидаги биринчи турнири бўлди[11]

Ютуқлари

Аралаш жуфтликлар

Йил Жой Ҳамкор Рақиб Ҳисоб Натижа
2022 Миллий кўргазма маркази, Бирмингем, Англия Сингапур Террй Ҳеэ Англия Маркус Эллис
Англия Лорен Смит
21–16, 21–15 Голд Олтин

БWФ Wорлд Тоур (2 та ғалаба)

2017-йил 19-мартда эълон қилинган ва 2018-йилда амалга оширилган БWФ Wорлд Тоур[12]. Бадминтон Бутунжаҳон Федерацияси (БWФ) томонидан рухсат этилган элита бадминтон турнирлари сериясидир. БWФ Wорлд Тоурс Wорлд Тоур Финалс, Супер 1000, Супер 750, Супер 500, Супер 300 (ҲСБC Wорлд Тоур қисми) ва БWФ Тоур Супер 100 даражаларига бўлинган[13].

Аралаш жуфтликлар

Йил Турнир Даража Ҳамкор Рақиб Ҳисоб Натижа
2022 Ҳиндистон очиқ турнири Супер 500 Сингапур Террй Ҳеэ Малайзия Чен Танг Жи
Малайзия Пек Ен Вей
21–15, 21–18 1ст Ғолиб
2022 Орлеан Мастерс Супер 100 Сингапур Террй Ҳеэ Индонезия Реҳан Науфал Кушаржанто
Индонезия Лиза Аю Кусумаwати
21–12, 16–21, 21–13 1ст Ғолиб

БWФ халқаро мусобақалари/сериялари (8 та ғалаба, 2 та иккинчи ўрин)

Аралаш жуфтликлар

Йил Турнир Ҳамкор Рақиб Ҳисоб Натижа
2014 Сингапур халқаро турнири Сингапур Террй Ҳеэ Сингапур Лоҳ Кин Хин
Сингапур Деллис Юлиана
21–19, 19–21, 21–14 1ст Ғолиб
2014 Малайзия халқаро турнири Сингапур Террй Ҳеэ Индонезия Ҳофиз Файзал
Индонезия Шелла Деви Аулиа
21–19, 19–21, 18–21 2нд Иккинчи ўрин
2015 Бангладеш халқаро турнири Сингапур Террй Ҳеэ Малайзия Тан Ви Гиэн
Малайзия Шевон Жемиэ Лаи
21–10, 19–21, 21–12 1ст Ғолиб
2016 Смилинг Фиш халқаро турнири Сингапур Террй Ҳеэ Малайзия Вонг Фай Йин
Малайзия Шевон Жемиэ Лаи
21–16, 21–17 1ст Ғолиб
2016 Венгрия халқаро турнири Сингапур Террй Ҳеэ Полша Павел Пиэтрижа
Полша Анета Войтковска
11–6, 11–7, 13–11 1ст Ғолиб
2018 Туркия халқаро турнири Сингапур Даннй Баwа Чриснанта Индонезия Лео Ролли Карнандо
Индонезия Индаҳ Cаҳя Сари Жамил
21–19, 16–21, 21–12 1ст Ғолиб
2019 Эстония халқаро турнири Сингапур Даннй Баwа Чриснанта Англия Грегори Мерс
Англия Виктория Уилямс
21–18, 14–21, 21–15 1ст Ғолиб
2019 Швеция очиқ турнири Сингапур Даннй Баwа Чриснанта Дания Миккел Миккелсен
Дания Май Сурроw
21–14, 21–16 1ст Ғолиб
2019 Австрия очиқ турнири Сингапур Даннй Баwа Чриснанта Нидерландия Робин Табелинг
Нидерландия Селена Пиэк
21–19, 16–21, 12–21 2нд Иккинчи ўрин
2021 Чехия очиқ турнири Сингапур Террй Ҳеэ Россия Лев Баринов
Россия Анастасия Боярун
21–18, 21–12 1ст Ғолиб
     БWФ халқаро мусобақалари турнирлари
     БWФ халқаро сериялари турнирлари

Манбалар

  1. ↑ „Плаерс: Wеи Ҳан Тан“. Бадминтон Wорлд Федератион. Қаралди: 11-октабр 2016-йил.
  2. ↑ Леэ. „Бадминтон: С'поре'с Террй Ҳеэ анд Тан Wеи Ҳан упсет оддс то wин Индиа Опен титле“. Тҳе Страиц Тимес (16-январ 2022-йил). Қаралди: 4-август 2022-йил.
  3. ↑ „Теам Сингапоре: Тан Wеи Ҳан“. Сингапоре Спорц Cоунcил. 2018-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октабр 2016-йил.
  4. ↑ „Партиcипанц: Wеи Ҳан Тан“. Голд Cоаст 2018. 2018-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-апрел 2018-йил.
  5. ↑ Тан. „Бадминтон: С'пореан ҳусбанд & wифе дуо Террй Ҳеэ & Тан Wеи Ҳан cроwнед чампионс ин Индиа Опен“. Мотҳершип (16-январ 2022-йил). Қаралди: 17-январ 2022-йил.
  6. ↑ „Сингапоре Натионал Опен Чампионшипс 2019“. Сингапоре Бадминтон Ассоcиатион.
  7. ↑ Леэ. „Бадминтон: Террй Ҳеэ, Тан Wеи Ҳан wин Орлеанс Мастерс михед доублес финал, 3рд титле ин 6 монтҳс“. Тҳе Страиц Тимес (3-апрел 2022-йил). Қаралди: 4-август 2022-йил.
  8. ↑ Кwек. „Cоммонwеалтҳ Гамес: Сингапоре cлинч бронзе ин бадминтон михед теам эвент“. Тҳе Страиц Тимес (2-август 2022-йил). Қаралди: 4-август 2022-йил.
  9. ↑ „Энгланд лосе ин бадминтон михед теам бронзе матч“. ББC Спорт (2-август 2022-йил). Қаралди: 3-август 2022-йил.
  10. ↑ „Террй Ҳеэ анд Жессиcа Тан wин Сингапоре’с фирст Cоммонwеалтҳ Гамес бадминтон михед доублес голд“. CНА (8-август 2022-йил). Қаралди: 8-август 2022-йил.
  11. ↑ 11,0 11,1 Леэ, Давид. „Бадминтон: Доублес жой фор неwлйwедс Террй Ҳеэ, Тан Wеи Ҳан ат Cзеч Опен“. Тҳе Страиц Тимес (24-октабр 2021-йил). Қаралди: 16-январ 2022-йил.
  12. ↑ Аллейне. „БWФ Лаунчес Неw Эвенц Струcтуре“. Бадминтон Wорлд Федератион (19-март 2017-йил). 1-декабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-ноябр 2017-йил.
  13. ↑ Сукумар. „Аcтион-Паcкед Сеасон Аҳеад!“. Бадминтон Wорлд Федератион (10-январ 2018-йил). 13-январ 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-январ 2018-йил.