Jump to content

Танганйика

From Ziyosfera
(Redirected from Tanganika)

Танганйика
МамлакатларТанзания Танзания
Замбиа Замбиа
Бурунди Бурунди
Конго Демократик Республикаси Конго Демократик Республикаси
Юзаси32 900 км²
Ҳажми18 900 км³
Тушувчи дарёларРусизи Малагараси
Оқиб чиқувчи дарёЛукуга

Танганйика — Африкадаги кўл, Конго Демократик Республикаси, Танзания, Замбия ва Бурунди ҳудудларида. Майдони 34 минг км². Шарқий Африка ёриклари зонасидаги тектоник ботиқда, 773 м баландликда. Узунлиги 650 км, эни 80 км гача, энг чуқур жойи 1470 м (чуқурлиги бўйича Байкал кўлидан кейин 2ўринда). Қирғокдари текис, баъзи жойларда баланд ва тик. Танганйикага Малагараси ва Рузизи дарёлари қуйилади. Лукуга ва Луалаба дарёлари опкали оқиб чиқади. Кўл суви чучук. Фаунаси эндемикларга жуда бой. Бегемот, тимсоҳ, сузувчи паррандалар тури кўп. Атрофида миллий боғлар ташкил этилган. Балиқ овланади. Кема қатнайди. Портлари: Кигома, Бужумбура, Калима. Танганйикага европаликлардан биринчи бўлиб 1858-йилда инглиз сайёхлари Р.Бёртон ва Ж.Спик борганлар.