Тантал
Appearance
Тантал (юн. Танталос) — юнон мифологиясида Лидия ёхуд Фригия подшоси; маъбудлар томонидан абадий азобуқубатга маҳкум этилган ("тантал азоблари"); бўйнидан сувга ботган ҳолда тепасидаги дарахтдан эгилиб турган меваларни кўриб турса ҳам Т. на чанқоқликдан ва на очликдан халос бўла олган, чунки сув унинг лаблари тагидан ўтиб кетган, мевали шох эса унга тутқич бермаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |