Jump to content

Татяна Ким

From Ziyosfera
Татяна Ким

Татяна Владимировна Ким (1975-йил 16-октабрда туғилган) — россиялик тадбиркор, кийим-кечак, поябзал, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа маҳсулотларнинг халқаро онлайн-дўкони Wилдберриэс асосчиси ва бош директори. Форбес маълумотларига кўра, 2021-йил август ҳолатига кўра Татяна Бакалчук 13 миллиард доллар бойлиги билан Россиядаги энг бой аёл эди[1]. 2022-йилда эса унинг бойлиги 2,1 миллиард долларга баҳоланган[1][2].

Таржимаи ҳоли

Татяна Ким 1975-йил 16-октябрда совет корейслари оиласида туғилган. Унинг онаси бошланғич мактаб ўқитувчиси, отаси эса муҳандис эди. У Газопровод қишлоғидаги мактабни битирган. 1997-йилда Коломна педагогика институтининг чет тиллар факултетини тамомлаган. Ўқиши давомида мактабда ишлаб, репетиторлик билан шуғулланган. Татяна дизайнерлик касбини танламоқчи бўлган, бироқ 1998-йилдаги инқироз сабаб унинг режалари ўзгаради.

2000-йилларнинг бошларида Бакалчук бўлажак турмуш ўртоғи Владислав Бакалчук билан танишади. Владислав маълумоти бўйича радиофизик ва тадбиркор ҳамда „Утеч“ интернет провайдерининг асосчиси эди. 2004-йилда Татяна фарзанди туғилгандан сўнг, ўз бизнес ғоясини амалга ошириш ҳақида ўйлайди ҳамда кийим ва пояфзалларнинг Интернет савдосини амалга оширишни бошлайди. Эрининг компанияси таркибига кирувчи дизайн студиясида веб-сайт ясатади ва машҳур Отто ва Қуэлле каталогларидан товарларни буюртма қилар ва уларни устига пул қўйиб қайта сотарди.

Қизиқарли фактлар

Қо'шиқчи Анита Цой Татянанинг қариндоши ҳисобланади[3].

Wилдберриэс сайтининг илк версиясини яратишга 700$ сарфланган[3].

Манбалар