Тахмон
Appearance
Тахмон — хона деворидаги кўрпатўшак йиғиб қўйиладиган махсус жой. Ўрта Осиё турар жой меъморлигида меҳмонхона тўрининг ўртасига (2 ёни токчали, чиннилар терилган), ётоқхонанинг 2 ёнига (ўртаси токчали, кийимлар тахланган) ишланган. Тахмоннинг эни ва бўйи тахланадиган кўрпа ва сандиқ жойланишига мўлжалланган. Юқори қисми равоқ ва тўртбурчак шаклда қурилиб, ганчкори безак, муқарнас косачалар ва турли рангдаги ёрқин безаклар билан пардозланган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |