Jump to content

Тетуан

From Ziyosfera

Тетуан — Марокашнинг шим. қисмидаги шаҳар. Мартил дарёси бўйида. Тетуан провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 364 минг киши (1990-йилдар ўрталари). Озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик, ёғочсозлик, семент саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда гилам, ипак матолар тўқилади, кўнтери ва металл буюмлар тайёрланади. Марокаш санъати ва археология музейлари бор. Шаҳарга IX асрда асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан шаҳар девори, қалъакасаба (XIV—XVIII асрлар), Катта масжид, сарой (XVII аср) сақланган. 1912—56 йилларда Испаниянинг Шимолий Марокаш зонасининг маъмурий маркази.