Jump to content

The Seventh Seal

From Ziyosfera
Тҳе Севентҳ Сеал
Дет сжунде инсеглет
Режиссёр(лар) Ингмар Бергман
Продюсер(лар) Аллан Экелунд
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Ингмар Бергман
Қайси асарга
асосланган
Ингмар Бергманнинг
Трäмåлнинг („Ёғоч расм“) асари
Ролларда
Бастакор(лар) Эрик Нордгрен
Оператор(лар) Гуннар Фисчер
Монтажёр(лар) Леннарт Wаллéн
Студия Свенск Филминдустри
Дистрибютор АБ Свенск Филминдустри
Премера
санаси
Давомийлик 96 дақиқа[1]
Мамлакат Швеция байроғи Швеция
Тиллар
Бюджет $150 000

Тҳе Севентҳ Сеал (Еттинчи муҳр; шведча: Дет сжунде инсеглет) — 1957-йилда Ингмар Бергман томонидан ссенарийси ёзилган ва суратга олинган швед тарихий фантазия филми. Филмда Мах вон Сйдоw Салиб юришларидан кейин „Қора вабо“ даврида Швецияга қайтган ўрта аср рицари Антониус Блоcк ролини ўйнаган. У ўзининг ўлимини бироз бўлсада кечиктириш мақсадида Ўлим фариштасига шахмат ўйнашни таклиф қилади. Филм 1957-йилги Cаннес кинофестивалида Ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофотини қўлга киритди ва Бергманни жаҳон киносининг етакчи режиссёрларидан бирига айлантирди[2].

Сюжети

Ўн йиллик шафқациз Салиб юришларидан сўнг руҳан эзилган ва ҳаётдан ҳафсаласи пир бўлган рицар Антониус Блоcк ҳамда унинг дунёга ҳазилкаш яроқдори (қуролбардори) Жöнс узоқ сафардан ўз ватанларига қайтиб келишади. Бироқ швециялик жангчилар у ерда дахшатли вабо (ўлат) эпидемияси бутун мамлакатни харобага айлантирганига гувоҳ бўлишади. Сокин денгиз қирғоғида рицарнинг қаршисидан тўсатдан қора кийинган сирли шарпа, Ўлим фариштаси чиқади. Ўз ҳаётининг мантиқий маъносини ҳалигача топа олмаган Блоcк ўз жонини асраб қолиш ва саволларига жавоб топиш илинжида Ўлим фариштасини шахмат ўйинига чорлайди, у шахмат партияси давом этаётган муддат ичида омон қолишига умид қилади. Ортга қайтиш йўлида улар қишлоқма қишлоқ юриб томоша кўрсатадиган актёрлар карвонини учратиб қолишади. Бу гуруҳда соддадил Жоф, унинг меҳрибон рафиқаси Миа, митти гўдак ўғли Микаэл ҳамда театр бошлиғи Жонас Скат бор эди. Эрта тонгда уйғонган Жоф кутилмаганда Биби Марям чақалоқ Исони қўлидан етаклаб юрганини ғайритабиий равишда кўриб қолади, бироқ эрининг бундай сирли ваҳийларига кўникиб кетган Миа шунчаки кулиб, унинг гапига ишонмайди.

Блоcк ва унинг қуролбардори Жöнс черков ичида рассом томонидан чизилаётган дахшатли „Ўлим рақси“ деворий суратини (фрескасини) томоша қилишади. Ҳаётга совуққонлик билан қарайдиган Жöнс ўзини қийнаб, салиб юришларга чиққан одамларнинг кўр кўрона диндорлигини танқид қилади ва рассомни черковнинг бу қўрқитиш сиёсатига шерик бўлгани учун айблайди. Шу вақтда диний тавба хонасига (эътироф кабинасига) кирган Блоcк юзини яшириб ўтирган руҳонийга ўз ичини бўшатади, у ҳаёти буткул бесамар ўтганини, ўлимидан олдин инсоният учун камида „битта маъноли иш“ қилишни хоҳлашини тан олади ҳатто Ўлим фариштасини ютиш учун шахматда қандай ҳийла ишлатмоқчи эканини ҳам айтиб қўяди. Бироқ суҳбатдоши тўсатдан юзини очганда, рицар ўз сирларини руҳонийга эмас, балки Ўлим фариштанинг ўзига айтиб қўйганини дахшат ичида англаб етади. Черковдан ташқарига чиққан рицар иблис (шайтон) билан тил бириктирганликда айбланиб, ўтда ёқишга ҳукм қилинган бахциз ёш қизни учратади. Блоcк ундан ўлимдан кейинги ҳаёт сирларини сўрамоқчи бўлади, бироқ дахшатли қийноқлардан қизнинг ақлдан озганини кўриб, чорасиз қолади.

Вабо туфайли ҳувиллаб қолган ваҳимали қишлоқда Жöнс тасодифан гапира олмайдиган соқов хизматкор қизни зўрламоқчи бўлган Равал исмли одамга дуч келади ва қизни қутқариб қолади. Равал ўн йил аввал рицарларни уйини ва оиласини ташлаб салиб юришига кетишга мажбурлаган диндор эди, ҳозир эса вабо туфайли ўлган одамларнинг кийим кечакларини ва тақинчоқларини тунайдиган ашаддий ўғрига айланган илоҳиётчи эди. Жöнс ўша соқов қизни ўзига ҳамроҳ ва хизматкор қилиб олади. Кейинчалик, актёрларнинг қишлоқ майдонидаги қувноқ томошаси ўзларини азоблаб, тавба қилиб келаётган диндорларнинг даҳшатли юриши туфайли ярим йўлда тўхтаб қолади. Маҳаллий меҳмонхонада ўша ўғри Равал соддадил актёр Жофни қўрқитиб, устидан кулмоқчи бўлганида, вақтида етиб келган Жöнс вазиятга аралашиб, Равалнинг юзига пичоқ билан оғир жароҳат етказади.

Блоcк ёш актёр Жофнинг оиласи билан ям яшил ўтлоқда сокин дам олади, улар Мианинг ўрмондан териб келган ёввойи қулупнайларидан тановул қилишади. Рицар қалбида пайдо бўлган бу хотиржамлик онларини умрининг охиригача муқаддас хотира сифатида асрашга ваъда беради. У беозор актёрларни дахшатли вабодан асраш учун ўзининг олисдаги мустаҳкам қалъасига таклиф қилади. Улар ўрмон бўйлаб кетаётганларида, актёрлар гуруҳи раҳбари Скат темирчи Плогнинг хотини Лиса билан яширинча учрашади лекин Лиса эрининг ёнига қайтгач, Скат тавба қилган киши рўлини ўйнаб, ўз жонига қасд қилгандек ёлғондам саҳна кўрсатади. Бироқ унинг бу ўйини ҳақиқатга айланади, тунда дарахт устида ўтирганида, Ўлим фариштаси пайдо бўлади ва дарахтни тагидан арралаб ташлайди. Йўл йўлакай Блоcк ўтда ёқиб юборилаётган бахциз қизга яқинлашиб, ундан Шайтонни чақиришни илтимос қилади, чунки у иблис орқали нариги дунё сирларини билмоқчи эди, даҳшат ичида қолган қиз уни айтганини қилади, лекин рицар унинг кўзларида шайтонни эмас, балки фақат чексиз азобни кўради. Блоcк унинг дарди енгиллашиши учун махсус оғриқ қолдирувчи гиёҳлар беради. Кўп ўтмай улар вабодан ўлаётган ўша ўғри Равални учратишади, у ҳеч кимнинг ёрдамисиз, дахшатли ёлғизликда жон таслим қилади.

Тунда Жоф тасодифан рицарнинг зулмат қўйнида Ўлим фариштаси билан охирги шахмат ўйинини ўйнаётганини кўриб қолади ва дахшатга тушиб, оиласи билан карвонда қочишга қарор қилади. Блоcк буни сезиб қолади ва беозор оилага вақт ютиб бериш учун қасддан Ўлим фариштасининг эътиборини чалғитиб, шахмат доналарини туртиб, ағдариб юборади. Бироқ совуққон Ўлим фариштаси доналарни қайтадан жойига қўяди ва навбатдаги юришда рицарни мот қилиб, ғолиб чиқади. Ниҳоят, ўз қалъасига етиб келган Блоcк узоқ айрилиқдан сўнг вафодор хотини билан учрашади. Ҳамма сўнгги бор кечки овқатга йиғилган бир паллада, хонага даҳшатли Ўлим фариштаси кириб келади. Ҳамма қўрқувдан тиз чўкиб ибодат қилаётган бир вақтда, ўша соқов хизматкор қиз рицарга қараб, барча азоблар тугаганини англатувчи „Тугади“ деган сўзларни айтади. Шу пайт Жоф ва унинг оиласи кучли бўрондан аранг паноҳ топиб, омон қолишади. Эртаси куни эрталаб эса тепаликда рицар ва унинг дўстлари Ўлим фариштаси ортидан бир-бирларининг қўлларини ушлаб, рақс тушиб кетаётганини узоқдан кўришади.

Ишлаб чиқариш

Режиссёр Бергман филм ссенарийсини ўзининг „Ёғоч расм“ (Трäмåлнинг) деб номланган кичик театр асари (песаси) асосида ёзган. У ушбу саҳна асарини Малмё шаҳар театри актёрлик бўлими талабалари учун тайёрлаган эди. Бу асар биринчи марта 1954-йилда радиода эшиттирилган, кейинги йилнинг баҳорида эса Малмё театрида шахсан Бергман томонидан саҳнада намойиш этилган. Стокголм шаҳридаги театр намойишига Бенгт Экерот режиссёрлик қилган. Қизиғи шундаки, айнан шу инсон кейинчалик филмда Ўлим фариштаси ролини ижро этган. Бергман ўзининг „Сеҳрли фонус“ деб номланган эсдалик китобида „Ёғоч расм“ асари аста секин „Еттинчи муҳр“ филмига айланганини эслаган. Режиссёр ушбу асарни баъзи камчиликларига қарамай ўзи учун жуда қадрли эканини ҳамда у қийин шароитда, лекин чексиз куч қувват ва қувонч билан суратга олинганини таъкидлаган[3].

Филм ссенарийси Бергман Стокголмдаги Каролинска шифохонасида ошқозон касаллигидан даволанаётган пайтда ёзилган. „Свенск Филминдустри“ киностудияси раҳбари Cарл Андерс Дймлинг ссенарийни дастлаб рад этган. У фақат Бергманнинг „Ёз туни табассумлари“ (Смилес оф а Суммер Нигҳт) филми Cаннес кинофестивалида муваффақият қозонганидан кейингина ушбу лойиҳага рухсат берган. Бергман ссенарийни беш марта қайта ёзишга мажбур бўлган. Унга филмни суратга олиш учун атиги 35 кунлик муддат ва 150 000 доллар маблағ (буджет) ажратилган. Бу унинг режиссёр сифатида суратга олган 17-филми эди[4]. Режиссёр ушбу асарни яратишда Тябй черковидаги Албертус Пиcтор чизган деворий суратлар, Пикассонинг икки дорбоз (акробат) тасвирланган расми, Cарл Орффнинг „Cармина Бурана“ мусиқий асари ҳамда Стриндбергнинг театр песаларидан илҳомланган.

Икки саҳнадан ташқари филмдаги барча кадрлар Солна шаҳридаги „Филмстаден“ студиясида ва унинг атрофида суратга олинган. Фақатгина денгиз бўйида Ўлим фариштаси ва рицар шахмат ўйнайдиган машҳур очилиш саҳнаси ҳамда филм якунидаги „Ўлим рақси“ саҳнаси бундан мустасно, уларнинг иккаласи ҳам Скания ҳудудининг шимоли ғарбидаги Ҳовс Ҳаллар қояли соҳилида тасвирга олинган[5]. Бергманнингэслашича, қора булут остидаги ўша машҳур „Ўлим рақси“ кадри жуда шошилинч тарзда суратга олинган, чунки актёрларнинг аксарияти ўша куни ишини тугатиб, уйларига кетиб бўлган эди. Шу сабабли режиссёр ёрдамчилари, чироқ усталари (электриклар), гримчи ва у ерга шунчаки дам олишга келган, воқеадан мутлақо бехабар икки нафар сайёҳга қаҳрамонлар кийимини кийгизишга мажбур бўлишган. Овоз ёзмайдиган камерани тезда ўрнатиб, осмондаги қора булутлар тарқалиб кетмасидан олдин ушбу саҳна тасвирга олинган[3].

Филм Швецияда 1957-йил 16-февралда намойиш этилганида танқидчиларда фикри турлича бўлган, ундаги тасвирлар гўзаллиги жуда мақталган бўлсада, ссенарийси қаттиқ танқид қилинган. Журналист Ҳансерик Ҳжертéн ҳатто ушбу картинани „болалар учун қўрқинчли филм“ деб атаган. Шунга қарамай, Бергманнинг дунё миқёсидаги обрў эътибори айнан шу филм сабабли мустаҳкамланди[6]. Филм Cаннес кинофестивалида Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотини қўлга киритди, 1958-йилда Франсиянинг машҳур „Cаҳиэрс ду Cинéма“ журналида йилнинг энг яхши филмлари рўйхатида 2-ўринни эгаллади. 1961-йилда эса Бергман Италиянинг „Настро д’Аргенто“ мукофотини „Энг яхши хорижий филм режиссёри“ номинациясида қўлга киритди[2]. Ушбу картина 30-Осcар мукофотининг „Энг яхши хорижий филм“ номинацияси учун Швеция номидан тақдим этилган бўлсада, якуний номзодлар рўйхатига (шорт-листга) кира олмади. Машҳур „Сигҳт & Соунд“ журнали томонидан 2022-йилда режиссёрлар ўртасида ўтказилган сўровномада филм барча даврларнинг энг яхши филмлари орасида 72-ўринни эгаллади.

Ролларда

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Севентҳ Сеал“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион. 22-июл 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-июн 2013-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Фестивал де Cаннес: Тҳе Севентҳ Сеал“. фестивал-cаннес.cом. Қаралди: 8-феврал 2009-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 Бергман, Ингмар (1988). Тҳе Магиc Лантерн. Лондон: Пенгуин Боокс. 274–275-бетлар.
  4. ↑ Брагг, Мелвйн (1998). Тҳе Севентҳ Сеал (Дет Сжунде Инсеглет). БФИ Публишинг. 27, 46, 48–49-бетлар. ИСБН 978-0-85170-391-6.
  5. ↑ „Ингмар Бергман Шоотинг тҳе филм – Тҳе Севентҳ Сеал“. Ингмар Бергман Фоундатион. 23-август 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-июн 2026-йил.
  6. ↑ Стеэне, Биргитта (2005). Ингмар Бергман: А Референcе Гуиде. Амстердам Университй Пресс. 224-бет. ИСБН 978-9053564066.

Ҳаволалар