Тҳе Трибуне
Тҳе Трибуне — Чандигарҳ шаҳрида нашр этиладиган ҳамда Чандигарҳ, Жаландҳар, Батҳинда ва Гуруграм шаҳарларида чоп этиладиган Ҳиндистоннинг инглиз тилидаги кундалик газетаси. Нашрга 1881-йил 2-февралда Панжобнинг Лоҳур шаҳрида (ҳозирги Покистон ҳудуди) филантроп Сардар Дял Сингҳ Мажитҳиа томонидан асос солинган бўлиб, беш нафар васийдан иборат траст (жамғарма) томонидан бошқарилади[1]. У дунё бўйлаб кенг тарқаладиган йирик ҳинд газеталаридан биридир[2][3][4][5]. Ҳиндистонда мазкур газета Панжоб, Харяна, Химачал-Прадеш штатлари ҳамда Чандигарҳ иттифоқ ҳудудидаги етакчи инглизча кундалик нашрлар қаторига киради[6].
Умумий маълумот

Тҳе Трибуне инглиз тилида нашр этилиши билан бирга унинг иккита қардош нашри ҳам мавжуд: Даиник Трибуне (ҳинд тилида) ва Пунжаби Трибуне (панжоб тилида). Учала газета ҳам «Тҳе Трибуне Труст» жамғармаси томонидан чоп этилади. Ҳозирда Нариндер Натҳ Воҳра ушбу траст президенти бўлиб, С. С. Содҳи, С. С. Меҳта, Гурбачан Жагат ва Парамжит Сингҳ Патwалиа васийлар таркибидан жой олган.
Тҳе Трибуне газетасининг амалдаги бош муҳаррири — Жёти Малҳотра[манба керак]. Нареш Каушал Даиник Трибуне муҳаррири, Арвиндер Каур Жоҳал эса Пунжаби Трибуне муҳаррири лавозимида ишлайди. Ўтмишда Кали Натҳ Рой, Прем Бҳатиа, Ҳари Жаи Сингҳ, Ҳ.К. Дуа, Раж Ченгаппа ва Ҳариш Кҳаре каби журналистлар газета бош муҳаррири бўлиб фаолият юритган.
Тҳе Трибуне газетасининг онлайн нашри 1998-йил июл ойида, Пунжаби Трибуне ва Даиник Трибуне газеталарининг онлайн версиялари эса 2010-йил 16-августда ишга туширилган[7].
Ҳиндистондаги кўплаб бошқа газеталар сингари, Тҳе Трибуне ҳам даромадининг асосий қисмини обунадан кўра рекламадан олади[8].
Манбалар
- ↑ Чҳина, Ражиндер Моҳан С.. „Тҳе Трибуне Фоундер'с Дай: Висионарй wҳо ҳелпед шапе модерн Пунжаб“ (эн) (2016-йил 2-феврал). Қаралди: 2016-йил 20-апрел.
- ↑ „Индиа натионал неwс медиа“ (эн). Мондо Тимес. Қаралди: 2018-йил 13-май.
- ↑ „Индиа Трибуне аваилабле“ (эн). Амазон. 2013-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-май.
- ↑ Каточ, Авниш „Ҳимачал Трибуне лаунчед“ (эн). Ҳимачал.ус (2007-йил 15-март). 2008-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-май.
- ↑ Баинс, Сатиндер „Трибуне Труст Чаирман Жустиcе Р.С. Патҳак пассес аwай“ (эн). Пунжаб Неwслине (2007-йил 18-ноябр). 2007-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 13-май.
- ↑ „Тҳе Трибуне Труст плаcес анотҳер ордер wитҳ ҚИ Пресс Cонтролс“ (эн). Индиан Принтер анд Публишер (2010-йил 8-феврал). 2010-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 22-август.
- ↑ Дуа, Роҳан „Вариндер Wалиа маде Эдитор оф Пунжаби Трибуне“ (эн). Эхчанге4медиа.cом (1978-йил 13-август). 2011-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-июл.
- ↑ „Неwспаперс ин Индиа: Wилл субсcриптион ревенуэ овертаке ад ревенуэ?“ (эн). Cампаигн Индиа. Қаралди: 2018-йил 19-ноябр.