The White Ribbon
| Тҳе Wҳите Риббон Дас wеиßэ Банд – Эине деуцче Киндергесчичте | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Мичаэл Ҳанеке |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Мичаэл Ҳанеке |
| Ролларда | |
| Ҳикоячи(лар) | Эрнст Жаcоби |
| Оператор(лар) | Чристиан Бергер |
| Монтажёр(лар) | Моника Wилли |
| Студия |
|
| Дистрибютор | |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 144 дақиқа |
| Мамлакат |
|
| Тил | немисча |
| Бюджет | $18 миллион |
| Даромад | $19,3 миллион[1] |
Тҳе Wҳите Риббон (Оқ лента; олмонча: Дас wеиßэ Банд – Эине деуцче Киндергесчичте , „Оқ лента — немис болалари ҳақида ҳикоя“) — 2009-йилда экранларга чиққан, ссенарий муаллифи ва режиссори Мичаэл Ҳанеке бўлган немис детектив драма филмидир. Оқ-қора форматда суратга олинган ушбу картина Биринчи жаҳон уруши арафасида Шимолий Германиядаги қишлоқлардан бирида яшовчи аҳолининг ҳаёти ва аҳолининг ҳаёти ва оилавий муносабатларидаги оғир, қоронғи жиҳатларни очиб беради. Ҳанекенинг сўзларига кўра, филм „ёвузликнинг илдизлари ҳақида“ ҳикоя қилади.
Филм 2009-йилги Cаннес кинофестивалида бош мукофот „Олтин палма новдаси“ни қўлга киритди, кейинчалик эса „Энг яхши хорижий филм“ номинациясида „Олтин глобус“ мукофотига лойиқ кўрилди. Шунингдек, 82-Осcар мукофотини топшириш маросимида иккита йўналишда „Энг яхши хорижий филм“ (Германия номидан) ҳамда „Энг яхши операторлик иши“ (Чристиан Бергер) номинацияларида номзод сифатида иштирок этди[2].
Сюжети
Исми ошкор этилмаган кекса бир тикувчи ўзининг узоқ ўтмишдаги мудҳиш хотираларини ҳикоя қила бошлайди, ўша йиллари у митти қишлоқ мактабида ёш ўқитувчи бўлиб ишлаган ва Эва исмли энага қиз билан танишган эди. Барча сирли воқеалар 1913-йилнинг июлидан 1914-йилнинг 9-августигача, Шимолий Германияда жойлашган Айхвалд (Эичwалд) номли қишлоғида кечади. Бу ерда Руҳоний, шифокор ва бадавлат барон аёллар, беозор болалар ҳамда оддий деҳқонлар устидан мутлоқ ҳукмронлик қиларди. Қаттиққўл, руҳоний ўсмир ёшдаги фарзандларини ҳатто энг кичик, арзимас гуноҳлари учун ҳам оғир виждон азобига солади ва болаларига гуноҳ қилмасликни эслатиб туриши учун фарзандларини доимо оқ лента тақиб юришга мажбур қилади. Катта ўғли ўзининг ёмон хатти-ҳаракатини тан олганда эса, руҳоний уни жазолаш учун ҳар кеча ҳатто ўғлининг қўлларини ҳар кеча ётоқга боғлаб қўядиган бўлади. Худди шу қишлоқдаги бева шифокор ташқаридан қараганда қишлоқ болаларига меҳрибондек кўринади, бироқ у узоқ вақтдан бери уй бекасини ҳамиша ёмон муомала қилган, камситган ва ўзининг вояга етмаган қизига нисбатан яширинча дахшатли зўравонлик қилади. Маҳаллий ер эгаси бўлган барон эса ўз ерларида тинимсиз ишлаётган деҳқонларининг кўнглини олиш учун ҳар йили анъанавий ҳосил байрамини ўтказиб беради.
Кўп ўтмай, осойишта қишлоқда ҳеч ким тушуниб бўлмайдиган ваҳшиёна ҳодисалар занжири бошланади. Йўлдаги икки дарахт орасига кимдир томонидан атайлаб тортилган сим сабабли шифокорнинг оти мувозанатни йўқотиб ағдарилади ва унинг ўзи ҳам оғир жароҳат олади. Маҳаллий заводидаги чириган тахталарнинг синиб кетиши оқибатида бир бечора деҳқон аёл ҳалок бўлади, онасининг ўлимидан қаттиқ ғазабланган ўғли бароннинг карам даласини нобуд қилиб, ўч олади. Хотинининг фожиасидан чуқур қайғуга ботган эр эса охир-оқибат ўзини осиб қўяди. Бароннинг митти ўғли Сиги ҳосил байрами куни кутилмаганда ғойиб бўлади ва эртаси куни эрталаб ўша заводда арқон билан боғланган, аёвсиз калтакланган ҳолда топилади, дарди ичига сиғмаган барон ўғлининг йўқолишида энага Эвани айблаб, уни дарҳол ишдан ҳайдайди. Орадан кўп ўтмай барон мулкидаги йирик омборхона сирли равишда ёниб кетади. Руҳоний ўз қизини бутун ҳаммани олдида камситиб, ҳақоратлаганидан сўнг, қиз қуш қафаси эшигини очиб юборади, бироз вақт ўтгач, руҳоний ўзининг иш столи устида жонажон тўтисини ўлдириб кетилган ҳолда топади. Жиноятлар шу билан тугамайди, уй бекасинининг ногирон ўғли Карли ҳам ваҳшиёна ҳужумга учраб, кўзлари кўр бўлишига бир баҳя қолади, унинг ётган жойидан Инжил китобидан олинган қонли жазо оятлари битилган сирли хат топилади. уй бекасини
Ҳақиқатни излашга киришган уй бекаси ўқитувчининг велосипедини сўраб олиб, зудлик билан шаҳар полициясига мурожаат қилади, чунки жабрланган ўғли унга ҳужум қилган шахснинг исмини пичирлаб айтган эди. Бироқ, шундан кейин бу уй бекаси ва унинг ўғлини қишлоқда ҳеч ким қайта кўрмайди. Шу билан бирга, шифокор ва унинг бутун оиласи ҳам бир тунда уйдан изсиз йўқолади, уларнинг эшигида эса шунчаки шифохона амалиёти ёпилгани ҳақида қисқа ёзув қолади. Қишлоқдаги болаларнинг ғалати хатти-ҳаракатларидан шубҳалари энг юқори нуқтага чиққан ёш ўқитувчи руҳоний уйига боради ва унинг ўз фарандлари барча ҳодисалардан тўлиқ хабардор бўлганини, эҳтимол, бу мудҳиш жиноятларни ўзлари содир этганини тахмин қилади. Ғазабдан эс-ҳушини йўқотган руоний ўқитувчига бақириб, агар бу гапни яна бир бор такрорласа, уни туҳмат учун полицияга топшириш билан таҳдид қилади. Бутун қишлоқ бўйлаб эса ҳамма жиноятларда аслида қочиб кетган шифокор ва уй бекаси айбдор деган ёлғон миш-мишлар тарқалади.
Филм Биринчи жаҳон уруши бошланганидан бир неча кун ўтгач, якшанба кунги черков маросими саҳнаси билан ўз якунига етади. Ўша куни Эванинг отаси қизини олиб кетгани келиши керак эди. Аммо қишлоқдаги қўрқув барибир йўқолмайди, бўлиб ўтган даҳшатли ишларга ҳеч ким аниқ тушунтириш беролмайди. Ҳикоя айтиб бераётган ўқитувчи эса тез орада урушга чақирилади ва қишлоқга ҳеч қачон қайтиб келмайди.
Ишлаб чиқариш
Режиссёр Мичаэл Ҳанеке ушбу лойиҳа устида ўн йилдан ортиқ вақт давомида ишлаганини таъкидлаган. Ссенарийнинг дастлабки вариантини у Австриянинг ОРФ телеканали учун мини сериал сифатида ёзган эди, бироқ беш йил давомида лойиҳага маблағ ажратадиган бирор ҳамкор продюсер топилмагач, уни тўхтатишга мажбур бўлган[3][4]. Кейинчалик лойиҳа тўлиқ метражли бадиий филм сифатида қайта жонлантирилди ва унинг ишлаб чиқариш жараёнига Австриянинг „Wега Филм“ компанияси бошчилик қилди. Суратга олиш ишларида Германиянинг „Х Филме“, Франсиянинг „Лес Филмс ду Лосанге“ ва Италиянинг „Луcкй Ред“ кинокомпаниялари ҳамкор продюсер сифатида иштирок этишди. Филм Австрия кино институти, Германиядаги маҳаллий кино фондлари, Франсиянинг Миллий кинематография маркази (CНC) ҳамда Европа Кенгашининг „Эуримагес“ фондидан молиявий кўмак олди. Лойиҳанинг умумий буджети тахминан 12 миллион еврони ташкил этган[4].
Роллар учун актёрларни танлаш жараёни олти ой давом этган бўлиб, бу даврда 7000 дан ортиқ бола синовдан ўтказилган. Катталар ролларига эса Ҳанеке асосан ўзи аввал бирга ишлаган актёрларни жалб қилган. Руҳоний роли дастлаб Ҳанекенинг бир қанча филмларида суратга тушган ва 2007-йилда вафот этган актёр Улрич Мüҳе учун ёзилган эди, бироқ якунда ушбу ролни режиссёрга шахсан таниш бўлмаган Бургҳарт Клауßнер ижро этди. Ссенарийда чуқур ва мазмунли нутқлар (монологлар) кўп бўлгани сабабли, Ссенарий матни мураккаб бўлгани учун, актёрлар танловида кўпроқ театрда катта тажриба орттирган ижрочиларга эътибор қаратилди[5].
Суратга олиш ишлари 2008-йил 9-июндан 4-сентабргача Леипзиг, Любек, Мичаэлисбруч (Дреэтз), Нетзоw (Платтенбург) ҳамда Дассоw (Жоҳаннсторф қасри) каби ҳудудларда бўлиб ўтган. Филм учун оқ-қора тасвир форматининг танланиши қисман ўша давр фотосуратларига ўхшатиш, қисман эса томошабинни воқеалардан бироз узоқлаштириб, уни холис кузатувчига айлантириш мақсад қилинган эди. Шуниси қизиқки, барча саҳналар дастлаб рангли форматда тасвирга олиниб, кейинчалик монтаж жараёнида оқ-қора ҳолатга келтирилган. Оператор Чристиан Бергер филмни „Мовиэcам Cомпаcт“ камерасида „Супер 35“ форматида суратга олган бўлиб, ишни бошлашдан аввал режиссёр Ингмар Бергман ва оператор Свен Нйквистнинг оқ-қора филмлари услубини чуқур ўрганган. Ҳанеке саҳналардаги муҳитни иложи борича қоронғи бўлишини истаган. Шу сабабли кўплаб ички саҳналарда фақат мойчироқлар ва шамлардан фойдаланилган. Қоронғи саҳналарга қўшимча ўрнатилган ёритгичлар сабабли юзага келган ортиқча ортиқча соялар эса суратга олишдан кейинги монтаж жараёнида олиб ташланган[6]. Ваҳоланки, „Эичwалд“ немис тилида кенг тарқалган жой номи бўлиб, тўғридан-тўғри маъноси „эманзор“ деганидир.
Филмнинг жаҳон премераси 2009-йил 21-май куни 62-Cаннес кинофестивалида бўлиб ўтди. Кинокартина Австрияда 25-сентабрдан, Германияда эса 17-сентабрдан бошлаб дастлаб чекланган миқдордаги кинотеатрларда, 15-октабрдан эса мамлакат бўйлаб кенг миқёсда намойиш этила бошланди. АҚШ кинотеатрларида филмни 30-декабрдан бошлаб „Сонй Пиcтурес Cлассиcс“ компанияси намойиш эта бошлади. Суратга олиш жараёнларидан сўнг, ушбу асар асли Австрия ёки Германия маҳсулоти деб ҳисобланиши кераклиги борасида турли баҳслар юзага келди. Режиссёр Ҳанеке бу масалага мутлақо бефарқ эканини билдириб: „Олимпия ўйинларида медал мамлакатга эмас, балки спортчининг ўзига берилади“ дея таъкидлаган. Филмнинг Германия номидан Осcар мукофотига тақдим этилиши ҳам мунозараларга сабаб бўлди. Хусусан, Австрия кино комиссияси раҳбари Мартин Счwеигҳофер бу қарорга қарши эътироз билдирди, чунки унинг фикрича, филм ўзининг асосий ишлаб чиқариш жиҳатлари бўйича Австрияга тегишли эди. Cаннес кинофестивалида картина бош мукофот „Олтин палма новдаси“, Халқаро кинотанқидчилар федерацияси (ФИПРЕСCИ) мукофоти ҳамда маънавий ва умуминсоний қадриятларни акс эттирган филмларга бериладиган махсус мукофот эътирофига сазовор бўлди. Шунингдек, ўша йилнинг август ойида ФИПРЕСCИ йилнинг энг яхши филми учун бериладиган Гран-прини ҳам қўлга киритди[2]. 2009-йилги Европа кино мукофотларини топшириш маросимида картина „Энг яхши филм“, „Энг яхши режиссёр“ ва „Энг яхши ссенарий“ номинацияларида ғолиб деб топилди. 2010-йил апрелида эса Германиянинг энг асосий кино мукофотини топшириш маросимида (Деуцчер Филмпреис) 10 та „Лола“ (Лола) мукофотини қўлга киритди.
Ролларда
- Чристиан Фриэдел — мактаб ўқитувчиси
- Эрнст Жаcоби — ҳикоячи (фақат овози; кекса ўқитувчи)
- Леониэ Бенесч — Эва, барон фарзандларининг энагаси
- Улрич Тукур — барон
- Урсина Ларди — баронесс Мариэ-Лоуисе
- Фион Мутерт — Сигмунд, бароннинг катта ўғли
- Мичаэл Кранз — Сигмунднинг репетитори
- Бургҳарт Клауßнер — пастор
- Стеффи Кüҳнерт — Анна, пасторнинг хотини
- Мариа-Виcториа Драгус — Клара, пасторнинг катта қизи
- Леонард Прохауф — Мартин, пасторнинг катта ўғли
- Левин Ҳеннинг — Адолф
- Жоҳанна Буссе — Маргарете
- Тҳибаулт Сéриé — Густав
- Жосеф Биэрбичлер — барон бошқарувчиси
- Габриэла Мариа Счмеиде — Эмма, унинг хотини
- Жанина Фаутз — Эрна, уларнинг қизи
- Энно Требс — Георг
- Тҳео Требс — Фердинанд
- Раинер Боcк — шифокор
- Рохане Дуран — Анна, шифокорнинг қизи
- Сусанне Лотҳар — доя ва шифокорнинг ёрдамчиси
- Эддй Граҳл — Карли, унинг ўғли
- Бранко Самаровски — деҳқон
- Биргит Миничмайр — Фриэда
- Аарон Денкел — Курти
- Детлев Буcк — Эванинг отаси
- Cармен-Мажа Антони — чо'милтирувчи доя
Манбалар
- ↑ „Тҳе Wҳите Риббон“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 2-ноябр 2026-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Фестивал де Cаннес: Тҳе Wҳите Риббон“. фестивал-cаннес.cом. 4-июл 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-май 2009-йил.
- ↑ Фабиэн Лемерcиэр. „Интервиэw wитҳ Мичаэл Ҳанеке“. Cинеуропа (2009-йил 21-май). Қаралди: 25-май 2009-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „Мичаэл Ҳанекес ист им Wеттбеwерб“ (де). Дер Стандард (23-апрел 2009). 8-октабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-март 2026-йил.
- ↑ Мичаэл Омаста; Мичаэл Пеклер. „„Ин жедем меинер Филме мусс ич лаут лачен““ (де). Фалтер (16-сентабр 2009). 31-май 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-март 2026-йил.
- ↑ Жеан Оппенҳеимер. „Рурал Террорисм“. Америcан Cинематограпҳер (январ 2010). Қаралди: 23-январ 2010-йил.