Jump to content

Тикал

From Ziyosfera

Тикал — Гватемаладаги индейс .мяйяларнинг қад. шаҳардавлати (мил.ав. VI аср — мил. IX аср). Т. харобаларида археологик қазиш ишлари XX аср бошидан АҚСҲ ва Гватемала олимлари томонидан олиб борилмоқда. Т. ўрнида юзлаб ибодатхоналар (бош ибодатхонанинг бал. 71 м га етган), зодагонлар саройлари (улардан бири — 5 қаватли бўлган) ва бошқа меъморий ёдгорликлар, безакли ва битикли устунлар (стелалар), меҳроблар, амалий безак санъати, ёғоч ўймакорлигининг ажойиб намуналари топилган. Энг муҳим обидалар қисман таъмирланган.