Jump to content

Тимишоаре

From Ziyosfera

Тимишоаре — Руминиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Бега дарёси бўйида. Тимиш жудецининг маъмурий маркази. Аҳолиси 324,3 минг киши (1998). Транспорт йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро ахамиятга эга. Машинасозлик (жумладан, электротехника ва радиоэлектроника, кон саноати учун жиҳозлар, қишлоқ хўжалиги. машиналари ишлаб чиқариш.), нефт кимёси, мебел, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпоябзал, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Университет, театрлар, музейлар бор. Шаҳар XIII асрдан маълум. Меъмории ёдгорликлардан Янош Хуняди қасри (XIV—XV асрлар), барокко услубида қурилган черков ва монастирлар (XVIII аср) сақланган.