Jump to content

Tom Sawyerning yangi sarguzashtlari

From Ziyosfera
(Redirected from Tom Sawyer chet elda)
Том Сайwернинг янги сатгузаштлари

Илк нашр муқоваси
Асл номи Том Саwер Аброад
Муаллиф(лар) Марк Тwаин
Таржимон(лар) Абдуворис Абдумажидов
Тил инглизча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 1894
Нашриёт „Чарлес Л. Wебстер & Cо.“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1980

„Том Сайwернинг янги саргузаштлари“ (талаффузи: Том Соернинг янги саргузаштлари) (инглизча: Том Саwер Аброад, яъни „Том Саwер хорижда“) — америкалик ёзувчи Марк Тwаин қаламига мансуб роман. Муаллиф асарни 1894-йил ёзган.

Роман Жулес Верне қаламига мансуб саргузашт ҳикояларга пародия ўлароқ ёзилган. Асар Том Саwер ҳақидаги бошқа асарларнинг давомидир. Романни рус тилидан ўзбек тилига Абдуворис Абдумажидов таржима қилган.

Сюжети

Асар бош қаҳрамонлари Том, Ҳуcк ва Жим ҳаво шарида Африка бўйлаб саёҳат қилишади. Саёҳатлари давомида шерлар, ўғрилар ҳамда бургаларга дучор бўладилар ҳамда дунёнинг айрим мўжизаларини, жумладан, Миср пирамидаларини кўрадилар. „Ҳуcклеберрй Финн саргузаштлари“ ҳамда „Том Саwер, детектив“ асарларидагидек „Том Сайwернинг янги сатгузаштлари“ ҳам Ҳуcк Финн отидан биринчи шахсда сўзлаб берилади.

Қаҳрамонлари

  • Том Саwер (талаффузи: Том Соер) – бош қаҳрамон
  • Ҳуcклеберрй Финн (талаффузи: Ҳеклбери Фин), Ҳуcк (талаффузи: Ҳак) – Томнинг дўсти
  • Жо (талаффузи: Жо) – Томнинг дўсти

Ўзбекча таржимаси

Романни ўзбек тилига Абдуворис Абдумажидов таржима қилган. Ўзбекча нашр 1980-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Ўзбекча нашрда „Том Сайwернинг янги сатгузаштлари“ романи билан бирга „Мухбир билан суҳбат“ (инглизча: Ан Энcоунтер wитҳ ан Интервиэwер) ҳамда „Губернаторликка сайловлар“ (инглизча: Руннинг фор Говернор) қисқа ҳикоялари ҳам берилган.

Ҳаволалар