Jump to content

Томизм

From Ziyosfera

Томизм — Фома Аквинский таълимоти ва у асос солган католицизм фалсафаси ва илоҳиётидаги йўналиш. Христианлик ақидаларини Аристотел фалсафаси билан бирлаштирган. Т. XIII асрда Европада (схоластикада) ҳукмрон мавқени эгаллаган. Августин платонизмини сиқиб чиқарган ва аверроизмга қарши турган. Кейинчалик унинг таъсири бўшашиб қолди. XIX аср охиридан неотомизм шаклида қайта тикланиб, католик черковининг расмий фалсафий таълимоти деб эълон қилинди.