Тошкент телеминораси
| Тошкент телеминораси | |
|---|---|
Ташкентская телебашня (Русча) | |
| Умумий маълумот | |
| Тури | ТВ-транслатион, Радио-транслатион, cоммуниcатион, ҳйдрометеорологиcал ресеарч |
| Жойлашуви | Тошкент, Ўзбекистон |
| Баландлиги | |
| Антенна / Шпил | 375 м (1,230.3 фт) |
| Энг юқори қавати | 97 м (318.2 фт), обсерватион деcк |
| Техник ҳолати | |
| Лифтлар сони | 3 |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор | Й.П. Семашко, И.Н. Терзиэв-Царуков |
| Асосий пудратчилар | Э.П. Морозов, М.Д. Мушеэв |

Тошкент телеминораси — Ўрта Осиёдаги энг баланд бино. Унинг баландлиги 375 метрдир. Расмий тилда Тошкент телеминораси Ҳ-375м обекти деб аталади. Телеминора 1978-йилдан бошлаб, 6 йил давомида қуриб битилган. 1985-йилнинг 15-январида ишга туширилган.
Минора ҳақида маълумот

| Қурилиш бошланган йил | 1978 |
| Телеминора Муаллифлари | Й.П. Семашко ва Н.Г. Терзиев-Саруков |
| Конструкторлар | Й.П. Морозов ва М.Д. Мушеев |
| Қурилиш вақти | 6 йил |
| Ишга туширлган вақти | 15-январ 1985-йил |
| Телеминора баландлиги | 375 метр |
| Телеминора пойдеворининг баландлиги | 11 метр |
| Умумий массаси | 6000 тоннадан ортиқроқ |
| Ҳажми | 55500 м3 |
| Қурилишда ишлатилган материаллари | Пайвандланган пўлат |
| Иншоот мустаҳкамлигини таъминлаш усуллари | Ҳар бири 93 метрлик учта конуссимон оёқлар |
| Тарқатилувчи давлат телеканаллари сони | 4 |
| Тарқатилувчи давлат радиоканаллари сони | 5 |
| Айланувчи икки залли „Коинот“ ресторани, баландлик | 120 метр |
| Томоша майдони, баландлик | 115 метр |
| Тезкор лифтлар сони (тезлиги 4,8 м/с’дан кам эмас) | 3 |
Ишга туширилаётган пайтида Тошкент телеминораси жаҳонда баландлиги бўйича тўртинчи ўринда турган. Ўшанда у Торонто, Москва, Ню-Ёрк ва Токиодаги иншоотлар қаторида дунёнинг буюк миноралари халқаро федерациясининг а’зосига айланган. Бугунги кунда у Марказий Осиёнинг шу хилдаги ягона ва энг баланд биноси ҳисобланади. МДҲ давлатлари телеминоралари ичида эса, Останкинодан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.[1]
Тарихи
XX асрнинг 60-йилларига келиб телевидение ва радио Ўзбекистон маданий ҳаётида мустаҳкам жой эгаллай бошлади. 1957-йилда бунёд этилган 180 метрлик биринчи Ўзбекистон телемаркази 4 миллионлик пойтахт ва Тошкент вилояти аҳолиси эҳтиёжини етарлича қондириш, телевизион кўрсатувларни кўпайтириш ва тоғли туманларга дастурларни етказишга ожизлик қилиб қолди.
1971-йилнинг 1-сентябрида Ўзбекистон Алоқа вазирлиги (ҳозирги Республика Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) тасарруфида Тошкент радиотелевизион узатиш маркази қурилиши дирексияси ташкил этилди. Қисқа фурсат ичида янги телеминора лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Лойиҳа жуда синчковлик билан ўрганилди, қайта-қайта синовлардан ўтказилди. Чунки бундай баландликдаги иншоот қурилиши ҳали тажрибада бўлмаганди. 1978-йилда телеминора қурилиши бошланди.
Ҳар қандай иншоотнинг мустаҳкамлиги албатта пойдеворига боғлиқ. Телеминоранинг тўрт таянчи ва унга туташган учта оёқлари 11 метрлик чуқурликдан кўтарилиб чиқилган, бир-бири билан боғланмаган темир-бетон асосларга таянган бўлиб, мувозанатини ўта юқори даражада ушлаб туришга қодир классик тизим яратилди.
Телеминора қурилиши “11-Баландқурилиш” бошқармаси қурувчилари томонидан амалга оширилди. 1984—1985-йиллардаги қаҳратон қиш шароити, баландлик ва мунтазам шамол, тобора юқорилаб бораётган қурилмалар нишаб ўлчовини тўғри олиш осон кечмади. Қурилишда Россиялик мутахассислар ҳам фаол иштирок этишган. Минора қурилиши 25 тонна юкни 240 метр баландликка кўтариш қобилиятига эга бўлган махсус кран ёрдамида амалга оширилган[2].
1985-йил 15-январда Пойтахтнинг Юнусобод тумани Бўзсув ёқасида Тошкент телеминораси қад ростлади, иншоотнинг энг баланд нуқтасида байроқ ҳилпирай бошлади.
Телеминора рақамларда
Баландлиги — 375 м. (14 та тўққиз қаватли уй ва яна битта бир қаватли уйнинг умумий баландлиги билан тенг) Пойдевор чуқурлиги — 11 м Қурилмага тиргак бўлиб турган пўлат оёқлар узунлиги — 93 м Пўлат оёқлар пойдевори диаметри — 15 м Телеминора қурилиш материали — яхлит пайвандланган пўлат Миноранинг оғирлиги (жиҳозларсиз) — 6000 тонна. (Бу 6192 дона „Гентра“ автомобилининг жамланган оғирлигига тенг.)
Телеминорага чиқиш учун Швейсариянинг учта „Шиндлер“ лифти ўрнатилган бўлиб, уларнинг тезлиги 1 сонияда 4,8 метрни ташкил қилади.[3]
Телеминорада сайёҳлар учун томоша майдончасига экскурсия ва „Коинот“ ресторани хизматлари йўлга кўйилган. 2019-йил ноябрдан бошлаб телеминорага ташриф буюрувчилардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат сўраш тартиби бекор қилинди. Яъни энди телеминорага паспорциз кириш мумкин.
Шу билан бирга, меҳмонларга янада кулайлик яратиш максадида ҚР-кодли тизим қурилмалари ўрнатилди. Миноранинг 100 метр баландлигида томоша майдончаси ва 105 метр баландликда „Коинот“ ресторанининг „Мовий“ зали фаолият кўрсатяпти.
Иш вақти — ҳар куни 10:00 дан 20:00 гача. Чипта нархи катталар учун 40 минг сўм, 7-16 ёшгача бўлганларга эса 20 минг сўмни ташкил этади.
Қишки мавсумда кунига 200-300 нафар ташрифчи келади. Бошқа вақтлари эса ташриф буюрувчилар сони 1500 нафардан ҳам ошади.
100 метр баландликдаги томоша майдончасида шаҳар манзарасини томоша қилиш учун бир нечта бинокулярлар ўрнатилган. Ундан фойдаланиш учун жетон ташланади. Битта жетон нархи 2 минг сўм.
105 метр баландликдаги „Коинот“ ресторани ҳар 45 дақиқада бир марта айланади. Меҳмонлар таом тановул қилиш асносида шаҳарни юқоридан тўлиқ томоша қилиб олишлари мумкин.
Минора қўлланиши
Тошкент телеминорасининг асосий вазифалари теле- ва радиоузатувдир. Сигнал Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, қисман Сирдарё вилояти ҳамда Қозог'истон жанубига узатилади. Бундан ташқари гидрометеорология хизмати ҳам ўталади.
Галерея
-
Коинот кафеси
Манбалар
- ↑ „Шаҳримиз гўзали — Тошкент телеминораси бўйлаб саёҳат“. 30-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2013-йил.
- ↑ „Тошкент телеминораси тарихини биласизми?“. 19-апрел 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2013-йил.
- ↑ https://m.kun.uz/news/2020/01/16/toshkent-teleminorasi-ochilganiga-35-yil-toldi-video
Ҳаволалар
| Викиомборда „Тошкент телеминораси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Тошкент телеминорасининг расмий саҳифаси (Wайбаcк Мачине сайтида 15-июн 2006-йил санасида архивланган)
- Минора ҳақида қўшимча
- Онлине Жоурнал Абоут Тоwер (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-04-19 санасида архивланган)
- Расмий сайти