Jump to content

Тошлоқ Тунгуска

From Ziyosfera
Тошлоқ Тунгуска
Тавсиф
Узунлиги 1 865
Майдони 240 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Тошлоқ тунгуска (Юқори қисмида — Катанга), Подкаменная Тунгуска, Чулакан, Ўрта Тунгуска — Россия Федерацияси, Красноярск ўлкаси ва Иркуцк вилоятидаги дарё. Енисейнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1865 км, ҳавзасининг майдони 240 минг км². Ангара тоғ кряжидан бошланади. Юқори оқимида водийси кенг, қуйи оқимида тор, ўзанида бир қанча саёзлик ва остоналар учрайди. Кор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. октаброхирида музлаб, май ойи ўрталарида муздан бўшайди. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 1750 м³/сек. Асосий ирмоклари: ўнгда — Тетере, Чуня; чапда — Камо, Велмо, 1146 км масофада кема қатнайди. Тошлоқ Тунгуска бўйида Ванавара, Байкит, Подкаменная Тунгуска аҳоли пунктлари жойлашган.

Манбалар