Jump to content

Трабзон

From Ziyosfera

Трабзон, Трапезунд — Туркиянинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Қора денгиз бўйидаги порт. Трабзон элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 215 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат, кемасозлик, қурилиш матераллари, тамаки саноати корхоналари бор. Ҳунармандчиликда зиғир ва жундан турли буюмлар тайёрланади. Университет, аэропорт мавжуд.

Т. мил. ав. VIII аср ўрталарида барпо қилинган. Муҳим порт ва савдо маркази бўлган. Мил. ав. II асрда римликлар босиб олган. 1204—1461-йилларда Трапезунд салтанатининг пойтахти. 1461-йилдан турклар қўл остига ўтган. Меъморий ёдгорликлардан жоме масжидлари, черковлар, қалъа (XIII аср) ва бошқа сақланган.