Тракай
Appearance
Тракай (Тракаи) (1917-йилгача расмий номи Троки) — Литвадаги қад. шаҳар. Тракай тумани маркази. Тракай кўллари ўртасида жойлашган. Вилнюсдан 28 км ғарбда (автобуслар қатнайди). Яқин темир йўл стансияси — Лентварис (9 км). Аҳолиси 6,2 минг киши (1995). Ландшафти муҳофаза қилинади. Тарихий музей бор. Т.га 1341-йилда асос солинган. XIV—XV асрларда буюк Литва князлигининг муҳим сиёсий маркази ва Литва князлари қароргоҳи. Мудофаа мажмуаси (шу жумладан, Галва кўлидаги оролда жойлашган қаср, 14— XV аср боши), Витуато черкови (XV—XVIII асрлар), атрофида ёғочдан ишланган караимлар ибодатхонаси (XIX асрнинг 1ярми) каби меъморий ёдгорликлар сақланган.
Т.да ҳар йили халқаро сув спорти мусобақалари бўлиб ўтади. Туризм ривожланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |