Jump to content

Транспорт воситаси

From Ziyosfera
Транспорт воситаси
Йўл ҳаракати қоидалари: Асосий тушунча ва атама
Транспорт воситаси тушунчаси ва асосий турлари
Транспорт воситаси тушунчаси ва асосий турлари
Ҳуқуқий ва меъёрий маълумотлар
Соҳаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги
Қоидалар боби 1-боб («Умумий қоидалар»)
Банд(лар)и 6-банд, 2, 7, 8, 9, 11-бандлар
Тасдиқланган ҳужжат ВМнинг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сон қарори
Асосий қонун Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ-900)
Кучга кирган санаси 2022-йил 1-май
Сўнгги таҳрир ВМнинг 806-сон (30.11.2024) ва 224-сон (12.04.2025) қарорлари
Расмий манба Лех.уз расмий матни

Транспорт воситаси — Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидаларининг 1-боби («Умумий қоидалар») 6-бандида белгиланган расмий ҳуқуқий тушунча бўлиб, унга кўра: йўловчиларнинг, багажнинг, юк багажининг, юкларнинг, почта ва курерлик жўнатмаларининг ёки махсус ишларни амалга ошириш учун ускуналарнинг йўлларда ҳаракатланиши ёки ташилиши учун мўлжалланган қурилма[1].

Ҳуқуқий асос

Мазкур атама Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидалари» (1-боб, 6-банд) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ-900-сон)[2] асосида ҳуқуқий тартибга солинади. Йўл ҳаракати иштирокчилари ушбу тушунча ва унга боғлиқ қоидалар талабларини билишлари ҳамда уларга сўзсиз амал қилишлари шарт (ЙҲҚ 3-банд)[1].

Қоидалардаги боғлиқ талаблар

Йўл ҳаракати қоидаларининг тегишли бандларида ушбу тушунча билан боғлиқ қуйидаги меъёрлар белгиланган[1]:

  • 2-банд: Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракатланиш тартиби белгиланган.
  • 7-банд: Механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидаги ҳужжатларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда уларга текшириш учун бериши шарт: тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини, унинг талонини (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса), ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда вақтинча рухсатномани; вақтинча рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни; транспорт воситасини, мавжуд бўлганда тиркамани рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномани; (7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 17- июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024-й., 09/24/429/0517- сон) транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа- сингиллар), шунингдек, ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси мавжуд бўлганда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) бундан мустасно; (7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 23- июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2025-й., 09/25/458/0648- сон) транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини (электрон кўринишда ҳам бўлиши мумкин). “Ногиронлиги бўлган шахс” таниқли белгиси ўрнатилган транспорт воситасини биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс бошқараётганда ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатни; қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда лицензия гувоҳномасини, юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани ёки йўл варақасини, ташилаётган юк ҳужжатларини; юридик шахслар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати. Хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари эса қўшимча: “Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисидаги мажбуриятнома”ни; ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситасининг мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақидаги квитансияни. ДЙҲХХ ходимлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар планшет орқали текширилади: автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш тўғрисидаги ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган бўлса); автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома; транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот. Механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжати, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (юридик шахс томонидан берилган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома ёки йўл варақаси, ташилаётган юкнинг ҳужжатлар бундан мустасно), транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳайдовчидан талаб этилмайди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси ёнида бўлган ҳайдовчиларнинг: ҳайдовчилик гувоҳномаси; транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномаси; транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари; автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома; транспорт воситасининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни; транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси планшет орқали текширилади (планшетда аниқлаш имкони бўлмаган ҳамда фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно).
  • 8-банд: Ҳайдовчи тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт: “А1” — мопед ва скутерлар, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно); (8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30-мартдаги 125-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026-й., 09/26/125/0297-сон) “А” — мотоцикллар, электромотоцикллар; (8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30- мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026-й., 09/26/125/0297- сон) “Б” — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган “Б” тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган лекин “Б” тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган тиркамали “Б” тоифадаги автотранспорт воситалари; “C” — рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган “C” тоифадаги автотранспорт воситалари; “Д” — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлмаган “Д” тоифадаги автотранспорт воситалари; “БЕ” — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни жиҳозланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган “Б” тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўлиқ вазни 3 500 килограммдан ортиқ бўлмаган “Б” тоифадаги автотранспорт воситалари; “CЕ” — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган “C” тоифадаги автотранспорт воситалари; “ДЕ” — тиркамасининг рухсат этилган тўлиқ вазни 750 килограммдан ортиқ бўлган “Д” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар. 3 Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади. Тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлса унинг талони мавжуд бўлганда, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситасини, унинг эгаси ёнида бўлганида ёхуд автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш тўғрисидаги ишончномаси бўлган шахс иштирокидагина (уларнинг розилиги билан) бошқариш мумкин, агар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ушбу транспорт воситасидан чекланмаган шахсларнинг фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда тузилган ёки транспорт воситасини бошқараётган шахс суғурта полисида кўрсатилган бўлса. Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган ёки ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси мавжуд бўлганда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва уни бошқариши мумкин. Бунда ҳайдовчининг транспорт воситаси эгасининг яқин қариндоши эканлиги ДЙҲХХ ходимлари томонидан аниқланади. (8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 23- июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2025-й., 09/25/458/0648- сон)
  • 9-банд: Конструксиясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт. Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади: автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар (ушбу Қоидаларнинг 159- бандига мувофиқ); ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори; ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда); хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт воситалари ҳайдовчиси ва йўловчилари. Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида ҳаракатланаётган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт. (9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30- мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026-й., 09/26/125/0297- сон)
  • 11-банд: Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларга мажбурдир: а) йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасининг техник созлигини, тозалигини ва тўлиқ жиҳозланганлигини текшириши; б) ҳаракатланиш вақтида транспорт воситасининг техник созлигини таъминлаши; в) ҳаракатланишни бошлашдан олдин йўловчилар транспорт воситасида жойларини эгаллаганлигига, транспорт воситасининг эшиклари ёпилганлигига, йўловчилар ташиш учун махсус жиҳозланган юк транспорт воситаларида йўловчилар ташиётганда Қоидаларнинг 24-банди талаблари бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиши; г) ҳаракатланиш жараёнида бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига, айниқса, пиёдалар, болалар, ногиронлар, қариялар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши; (11-банднинг “г” кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30- ноябрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2024-й., 09/24/806/1002-сон) д) йўловчиларни қуйидагилар ҳақида огоҳлантириши шарт: ҳаракатланаётган вақтда автомобил салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланганлиги; транспорт воситаси ҳаракатланишни бошлашидан олдин хавфсизлик камарларини тақишлари (ушбу Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ), мотоцикл, мопед ва скутерда, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида ҳаракатланаётганда эса мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарурлиги; (11-банд “д” кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30-мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026-й., 09/26/125/0297-сон) э) сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда мажбурий тўхтаган транспорт воситасининг ҳайдовчиси таъмирлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқишдан олдин нур қайтаргичли махсус жилет кийиб олиши (енгил ва юк автомобили, автобус ва ғилдиракли тракторлар ҳайдовчилари); ё) ИИО ходимларининг талабига кўра мастлик ҳолатини аниқловчи махсус текширув ёки алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиши; ж) ҳаракатланиш вақтида авария ҳолатини юзага келтирмасликлари; з) қуйидаги ҳолларда фойдаланиш учун транспорт воситасини бериши шарт: ИИО, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган холларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини олиб кетиш (шатакка олиш) учун (фақат юк автомобилидан); йўлакай йўналишда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун. Хорижий давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига ҳамда халқаро ташкилотларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек ёнғин учириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Транспорт воситасидан фойдаланган шахс ҳайдовчи талаб қилганда йўл варақасига юрилган вақтни, босиб ўтилган масофани, ўз исми-фамилияси, мансаби, иш жойи номини, йўл варақаси бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда маълумот ёки хабар ёзиб бериши керак. Транспорт воситаларини текшириш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳайдовчининг талабига мувофиқ ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт. Хизмат вақтида ҳайдовчига етказилган моддий ва маънавий зарар унинг талабига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиклаб берилади; и) қонунчилик ҳужжатларида талаб қилинган ҳолларда вазн ва ҳажм параметрларини ўлчаш учун назорат жойлари (пункт)дан ўтиши.
  • 13-банд: Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини Қоидаларнинг 51-банди талабларига мувофиқ ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги; тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса тан жароҳати олганларни яқин орадаги тиббиёт муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-фамилияси, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини 2 3 1 2 3 тасдиқловчи ҳужжатни ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатни кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши; агар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилса, дастлаб транспорт воситаларининг бир-бирига ва йўл тузилмалари обектларига нисбатан жойлашган ҳолатини, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларни, гувоҳлар иштирокида, шунингдек, фотосурат ёки видеоёзув воситалари билан, турган ўрнини чизувчи мосламалар ёрдамида белгилаган ва транспорт воситасини зарур ҳолларда айнан шу ҳолатга қайта жойлаштириш имконини берадиган ҳолда қайд этишни амалга ошириши, уларнинг йўқолмаслигини ва ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилишнинг барча чораларини кўриши, сўнгра қатнов қисмини бўшатиши; ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-фамилиясини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши.
  • 14-банд: Ҳайдовчилар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш билан боғлиқ ҳолларда, йўл транспорт ҳодиса ҳақида ДЙҲҲХ ёки ИИО ходимларига хабар бермасликлари мумкин.
  • 22-банд: Йўналишли транспорт воситаларини фақат қатнов қисмидан баланд жойлашган кутиш майдончаларида, улар бўлмаганда эса, тротуар ёки йўл ёқасида кутишлари керак. Қатнов қисмидан баланд жойлашган майдончалар билан жиҳозланмаган бекатларда йўналишли транспорт воситалари тўлиқ тўхтагандан сўнг унга чиқиш учун қатнов қисмига чиқишга рухсат этилади. Ундан тушгандан кейин ушланиб қолмасдан қатнов қисмини бўшатишлари шарт. Қатнов қисми бўйлаб бекатларга бораётган ёки ундан қайтаётган пиёдалар ушбу Қоидаларнинг 18 — 21-бандлари талабларига амал қилишлари керак.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. „Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида (172-сон қарор, 1-илова, 1-боб, 6-банд)“. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Лех.уз) (2022-йил 12-апрел). Қаралди: 2026-йил 13-ноябр.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси. „Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ-900-сон)“. Лех.уз (2024-йил 19-январ). Қаралди: 2026-йил 13-ноябр.

Ташқи ҳаволалар