Jump to content

Тринидад ва Тобаго

From Ziyosfera
Тринидад ва Тобаго Республикаси
Републиc оф Тринидад анд Тобаго
Шиор: Тогетҳер wе аспире, тогетҳер wе ачиэве Инглизча: Биз биргаликда истаймиз, биз биргаликда эришамиз
Мадҳия: Форгед Фром Тҳе Лове оф Либертй
Лоcатион оф Тринидад ва Тобаго
Пойтахт Порт-оф-Спейн
Расмий тил(лар) Инглизча
Ҳукумат Парламентлик Республика
Жорж Максвелл Ричардс
Патриcк Маннинг
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
31-август 1962
Майдон
• Бутун
5,128 км2 (172-ўрин)
• Сув (%)
<1
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
1,088,644 (155-ўрин)
• Зичлик 212/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$13,920 мил. (128-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$12,787
Пул бирлиги Тринидад анд Тобаго Доллар (ТТД)
Вақт минтақаси УТC–4
• Ёз (ДСТ)
УТC–4
Қисқартма ТД
Телефон префикси 1 (868)
Интернет домени .тт


Тринидад ва Тобаго (Тринидад анд Тобаго), Тринидад ва Тобаго Республикаси (Републиc оф Тринидад анд Тобаго) – Кариб денгизидаги Тринидад ва Тобаго оролларида жойлашган давлат. Майдони 5,1 минг км². Аҳолиси 1,531 млн. киши (2022). Пойтахти Порт-оф-Спейн шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 9 графлик (cоунтй)ра бўлинади.

Давлат тузуми

Тринидад ва Тобаго – республика, Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1976-йил қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент (2003-йилдан Максуэлл Ричардо). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (сенат ва вакиллар палатаси), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Аҳолиси

Аҳолисининг 60% негр ва мулатлар, 37% ҳиндлар, 1% хитойлар, 1%европаликлар. Расмий тил – инглиз тили. Аҳолининг кўпчилиги христиан; ҳиндлар ҳиндуизмга ибодат қилади. Шаҳар аҳолиси 71,8%. Йирик шаҳарлари: ПортофСпейн, СанФернандо, Арима.

Тарихи

Тринидад ва Тобаго оролларида қадимдан индейслар яшаб келган. XV асрда оролларга етиб келган испанлар бу ерни мустамлакага айлантирди, маҳаллий аҳолининг деярли ҳаммасини қириб ташлади. 1797-йил инглизлар Тринидадни босиб олди ва у 1802-йилдан расман Буюк Британия мустамлакасига айланди. 1814-йил Тобаго ҳам инглизлар мулкига айланди. Шакарқамиш плантацияларида ишлатиш учун Африкадан қоратанли қуллар келтирилди. 1834-йил қулчилик бекор қилингач, қоратанлилар плантацияларни ташлаб кетишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун Ҳиндистон, Хитой, Португалия ва бошқа мамлакатлардан шартнома асосида ишчилар келтирила бошлади. 1866-йил Тринидадда нефт конлари очилиши туфайли саноат ривожлана бошлади, ишчилар ташкилотлари тузилди. 1899-йил Тобаго маъмурий жиҳатдан Тринидадга бирлаштирилди. Иккинчи жаҳон уруши даври ва ундан кейин оролларда миллий озодлик ҳаракати кучайди. 1950-йил Тринидад ва Тобагога ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилди. 1958—62 йилларда мамлакат Буюк Британия тузган ВестИндия Федерацияси таркибида бўлди. 1962-йил 31 августдан Тринидад ва Тобаго Ҳамдўстлик таркибида мустақил давлат. 1976-йил 1 августда республика деб эълон қилинди. Тринидад ва Тобаго – 1962-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 31 август – Мустақиллик куни (1962).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Халқ миллий ҳаракати, 1956-йил тузилган; Каита қуриш учун миллий иттифоқ, 1986-йил асос солинган; Бирлашган миллий конгресс, 1989-йил ташкил этилган. Миллий касаба уюшма маркази, 1991-йил тузилган.

Хўжалиги

Тринидад ва Тобаго индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 44%, қишлоқ хўжалиги.нинг улуши 2,2%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 53%.

Саноатида нефт қазиб чиқариш ҳамда нефтни қайта ишлаш иқтисодиётнинг асосини ташкил этади (ўз нефтидан ташқари Венесуэла, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатлардан келтирилган нефтни қайта ишлаб, нефт маҳсулотлари ва конденсат ишлаб чиқарилади). Табиий газ, асфалт ва гипс қазиб олинади. Металлургия, нефт кимёси, кимё, фармацевтика, полиграфия, семент, ойна, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат (шакарқанд ишлаб чиқариш.) корхоналари бор. Пўлат ва алюминий ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 4,2 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.

Қишлоқ хўжалиги сует ривожланган ва у мамлакатнинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондирмайди. Шакарқамиш, какао, кофе, тамаки, кокос палмаси, банан, ситрус мевалар экилади. Асосий озиқ-овқат экини – шоли. Кррамол, чўчқа, эчки боқилади. Балиқ овланади. Кимматбаҳо нав ёғоч тайёрланади. Автомобил йўллари узунлиги 8,2 минг км. Асосий денгиз порти – ПуэнтаПер. Хорижий туризм ривожланган. Четга нефт ва нефт маҳсулотлари, қандшакар чиқаради, четдан озиқ-овқат, саноат моллари, хом нефт, машина ва ускуналар олади. АҚСҲ, Буюк Британия, Кариб хавзаси мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги – Тринидад ва Тобаго доллари.

Маорифи, маданиймаърифий муассасалари

Тринидад ва Тобагода давлатга қарашли мактаблардан ташқари хусусий мактаблар ҳам бор. Давлат мактабларида ўқиш бепул. Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Замонавий таълим тизими 7 йиллик бошланғич мактаб ва 5 йиллик ўрта мактабдан иборат. Бошланғич таълим—мажбурий. ПортофСпейн яқинида ВестИндия университетининг Тринидад бўлими бор. ПортофСпейн ва СанФернандода политехника институтлари очилган. Порт-оф-Спейнда Тринидад ва Тобаго Марказий ва Оммавий кутубхонаси, ВестИндия университети Тринидад бўлимининг кутубхонаси, миллий музей ва галерея мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Йирик газеталари: „Тринидад гардиан“ („Тринидад посбони“, кундалик газета, 1917-йилдан), „Тринидад энд Тобаго газетт“ („Тринидад ва Тобаго газетаси“, ҳукумат ҳафтаномаси, 1882-йилдан), „Тринидад энд Тобаго экспресс“ ("Тринидад ва Тобаго шошилинч хабарлари, кундалик газета, 1967-йилдан), „Нюсдей“ („Кун янгиликлари“, кундалик газета, 1993-йилдан), „Санди гардиан“ („Якшанба посбони“, ҳафтанома, 1917-йилдан). Миллий агентлиги йўқ. Радиоэшиттириш 1947-йилдан („Нешнл бродкастинг нетуорк лимитед“ ҳукумат маҳкамаси, 1957-йил ташкил этилган), телекўрсатув 1962-йилдан („Тринидад энд Тобаго телевижи компани лимитед“ тижорат хизмати, 1962-йил ташкил этилган) олиб борилади.

Адабиёти

Тринидад индейсларининг фолклори ҳозиргача деярли сақланиб крлмаган. Негрларнинг бу ерда тўқиган ва ижтимоий мазмун билан сугорилган „калипсо“ қўшиклари халқ оғзаки ижодининг намуналаридир. Замонавий адабиёт инглиз тилида вужудга келди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин миллий озодлик ҳаракатининг кучайиши адабиётнинг камол топишига самарали таъсир қилди. Р.де Буассер ва С. Селвоннинг ижтимоий мавзудаги романлари дастлабки салмоқли асарлардир. Таниқли ёзувчи В. С. Нейполнинг „Элвирдаги сайлов“ (1958), „Таклидчилар“ (1967), „Мистер Бисвасга аталган уй“ (1961), „Партизанлар“ (1975), „Даре ўзани“ (1979) каби романларида ВестИндиядаги воқеликни заҳарханда билан танқид қилади. Мустақиллик йилларида И. Хан, М. Энтони, Э. Лавлес каби истеъдодли адиблар адабиётга кириб келди. Г. Телемак, Э. Роуч, Д. Уолкотт (1970-йиллардан назмда ижод қилган) каби шоирлар машҳур. Д. Уолкотт, Э. Хилл, Э. Жон эса драматургияни ривожлантирдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Мустамлака даври меъморий ёдгорликларидан Тобаго оролда европаликлар қурган Жеймс қалъаси (1666) харобаси сақланиб қолган. XIX аср бошларидан классицизм ва қоришиқ меъморлик услубидаги жамоат бинолари, хос уйлар, черковлар курилди (ПортофСпейндаги Епископ саройи, Олл Сенц собори ва бошқалар). XX асрнинг 20-йилларида ҳинд ва мусулмон ибодатхоналари (СентЖофер шаҳридаги масжид) барпо этидди. Шаҳарларда пастқам ёғоч уйлар кўп учрайди. Тасвирий санъат XIX асрнинг 2ярмидан ривожлана бошлади. XX асрнинг таникди рассомлари орасида Ж. М. Казабон, А. Кодало, М. Уайк, Ж. Фаррел, Ж. Крамвелл, К. Чанглар бор. Кад. халқ ҳунармандчилигида Аравак индейсларининг керамика, газмол, безак буюмлари сақланган, анъанавий карнавал байрамларига либослар тайёрлаш одати давом этиб келади.

Яна қаранг

Манбалар