Jump to content

Тромбон

From Ziyosfera

Тромбон (итал. тромбоне — катта труба) — мис пуфлама мусиқа чолғу асбоби. Найи (уз. 300 см) 2 марта қайрилган, карнайи конуссимон шаклга эга. Металл мундштук орқали ҳаво ёрдамида ижро этилади. Узайтириб қисқартириладиган ([кулис],найи сурилувчан, сугтромбон) ва вентил механизмли турлари мавжуд. XVI асрдан оркестр таркибига кирган. Товуши кучли.Алт, тенор, бас каби турлари мавжуд. Хроматик товушқаторга эга. Якка, ансамбл ва симфоник, пуфлама созлар, эстрада оркестрларида кенг қўлланади. Ўзбекистонда Тромбон ижрочилиги ва таълим тизимида А. Морозов, С. Қозоқбоев, А. Вергилесовлар танилган.