Tuhaf al-Uqul
Туҳаф ал-уқул (арабча: تُحَفُ العُقول في ما جاءَ مِنَ الحِکَمِ وَ المَواعِظَ مِن آلِ الرَّسول, маъноси: «Расул аҳлидан келган ҳикмат ва панд-насиҳатлар ҳақидаги ақл дурдоналари») — Абу Муҳаммад ал-Ҳасан ибн Али ибн ал-Ҳусайн ибн Шу’ба ал-Ҳарроний томонидан ёзилган ҳадис китоби бўлиб, у ҳижрий ИВ аср (милодий ХИ аср)даги шиа исломи уламоларидан бири эди
| Асл номи | تُحَفُ العُقول في ما جاءَ مِنَ الحِکَمِ وَ المَواعِظَ مِن آلِ الرَّسول |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ибн Шу’ба ал-Ҳарраний |
| Тил | арабча |
Муаллиф
Абу Муҳаммад ал-Ҳасан ибн Али ибн ал-Ҳусайн ибн Шу’ба ал-Ҳарроний, Ибн Шу’баҳ номи билан ҳам танилган, ҳижрий ИВ асрда яшаган шиа олимларидан биридир[1]. У Ибн Бобавайҳнинг замондоши ва Аш-Шайх ал-Муфид устозларидан бири бўлган[1][2]. У Ҳарронда туғилган бўлиб, бу шаҳар Суриядаги Ҳалаб атрофидаги шаҳарчалардан биридир[3].
Ёзилишдан кўзланган мақсад
Муаллиф бу китобни ёзишдан мақсади бошқа шиа олимлари томонидан етарлича эътибор берилмаган ахлоқ, маънавият ва ҳикматга доир Муҳаммад ҳамда имомлар таълимотларидан фойдаланишни осонлаштириш эканини баён қилади[4].
Китоб мазмуни
Туҳаф ал-уқулда исломнинг пайғамбар ва расуллари ҳамда шиа имомларидан (бундан Муҳаммад ал-Маҳдий мустасно) ривоят қилинган кўплаб ҳадислар келтирилган[4].
Китобда келтирилган мавзулардан баъзилари:
- Муҳаммаднинг Али ва Муоз ибн Жабалга қилган васиятлари
- Ислом пайғамбарининг видолашув ҳажжидаги нутқлари
- Алининг Ҳасан ибн Али ва Ҳусайн ибн Алига йўллаган мактублари ва васиятлари
- Молик ал-Аштарга кўрсатма
- Рисолат ал-Ҳуқуқ[4][3].
Бошқаларнинг назарида китоб ва муаллифнинг ўрни
Туҳаф ал-уқул ва Ибн Шу’баҳ бошқа шиа олимлари томонидан олқишланган. Муҳаммад Бақир Мажлисий[5][6] ва Шайх Абдул Ҳусайн Амини[7] ўз асарларида ушбу китоб ва унинг муаллифини эътироф этган олимлар сирасидандир. Шунингдек, бу китоб алавийлар орасида ҳам жуда эъзозланган[8]. Бироқ, Ибн Шу’баҳнинг фазилати ва кучли тақвосини тан олган ҳолда, Абу ал-Қосим ал-Хоий ҳадислар иснодларини бутунлай келтирмагани сабабли Туҳаф ал-уқулни фиқҳ масалаларида ишончли манба деб ҳисобламаган[9][10].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ал-Амин, Сейед Моҳсен. Шиа нотаблес. Беирут: Дар ал-Та'ароф лил мотали'ат — 185-бет.
- ↑ Собҳани, Жа'фар. Энcйcлопедиа лаерс оф счоларс — 150-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Кешмири, Моҳаммад Реза. Детаилед библиограпҳй оф Исламиc счоолс — 360-бет.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Пакниа, Абдул карим. "Интродуcтион то примарй соурcес оф Шиа (Туҳаф ал-Уқул)". Мобаллеқан (111): 207–208.
- ↑ Мажлеси, Мулла Муҳаммад Бақир. Биҳар ал-Анwар — 29-бет.
- ↑ Ал-Ҳурр ал-Аамили. Амал ал-Амел(Ҳопе оф ҳопес) — 74-бет.
- ↑ Алламе Амини. "Талк абоут этҳиcс анд фамилиаритй". Сафинаҳ (28): 69–77.
- ↑ Зия'и, 'Али Акбар. Фиҳрис масадир ал-фирақ ал-Исламийяҳ, Беирут — 81-бет.
- ↑ Таwҳиди, Муҳаммад Али. Мисбаҳ ал-фиқаҳаҳ, cласс сcрипц оф Аятоллаҳ Абу ал-Қасим ал-Кҳоэи — 5–9-бет.
- ↑ Моаллем, Моҳаммад Али. Усул 'Илм ал-Рижал байн ал-назарийят wа ал-татбиқ — 274–277-бет.