Тукуман
Appearance
Тукуман — Аргентинанинг шим.ғарбий қисмидаги шаҳар. Саладило дарёси водийсида. Тукуман провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 525,8 минг киши (2001). Транспорт йўллари тугуни. Аргентина шим. ғарбий қисмининг йирик иқтисодий маркази. Шакарқанд, кимё, машинасозлик, металлсозлик, поябзал, тикувчилик саноати корхоналари; университет бор. Шаҳарга 1565-йилда асос солинган. 1816-йилда Т.да мамлакат мустақиллиги эълон қилинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |