Jump to content

Туйнук

From Ziyosfera

Туйнук — бино девори, шифтига махсус ишланган тешик: тўртбурчак, дойра шаклида бўлади. Т. хона ичига ёруғлик тушишини, ҳаво алмашиниб туришини таъминлайди. Айрим кулба, ўтовларда ҳамда маҳаллий ошхона, тандирхоналарда шифтга, деворнинг юкрри қисмига ишланган Т.лар тутун чиқишига хизмат қилади. Масжид, мадраса, тим, тоқи каби биноларда Т. панжара билан безатилган. Ҳарбий истеҳком ва қалъа деворларида Т. дан ўқ отиш, душманни кузатиш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.