Jump to content

Улуғнор (Туман)

From Ziyosfera
(Redirected from Ulug'nor tumani)
Улуғнор тумани
Улугнорский район
туман
Таркибида Андижон вилояти
Маъмурий маркази Оқолтин
Асос солинган санаси 27-декабр 1973-йил
Ҳоким Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобирович [1]
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли (2022) 61831
Динлар таркиби Мусулмонлар
Майдони 356,7 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Харитада
Улуғнор тумани харитада

Улуғнор – Андижон вилоятида жойлашган туманлардан бири. 1973-йил 26-декабрда ташкил этилган[2]. Шимолда Балиқчи, жануби-шарқда Бўз, ғарб ва шимоли-ғарбда Наманган вилоятининг Мингбулоқ, жанубда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманлари билан чегарадош ҳисобланади. Туман маркази – Оқолтин МФЙ.

Маъмурий бўлиниши

Туман майдони – 356,7 кв.км. Улуғнор туманида 1 та шаҳарча ва 24 та маҳалла фуқаролар йиғини бор.

Табиати

Туман худуди текисликдан иборат, кўчма қум тепалари мавжуд ва иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси —4°, июлда 24—28°. Йилига ўртача ёғин миқдори 195—200 мм. ҳисобланади. Вегетация даври 235 кун бўлиб, туман хўжаликлари Катта Андижон каналидан сув олади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ. Ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, ажриқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқбўғим, ғумай, қўйпечак ва ялпиз ўсимликлари ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан эчкемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак ва қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича яшайди.

Хўжалиги

Улуғнор туманида қишлоқ хўжалиги (пахтачилик, чорвачилик, пиллачилик, полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва балиқчилик) етакчи ўринда. Энг муҳим тармоғи – пахтачилик. Туманда 900 га яқин йирик, ўрта ва кичик корхона ва ташкилот фаолият кўрсатади. Шулардан автокорхона, МТП, пахта тозалаш корхонаси, Буюк Британиянинг «Кордесе ЛТД» фирмаси билан хамкорликдаги «Улкард» қўшма корхонаси (тикувчилик ва тўқимачиликка ихтисослашган), спорт анжомлари ишлаб чиқариш фирмаси, "Универсал" бозори, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Туман ҳудудидан Марғилон—Сойбўйи — Улуғнор—Мингбулоқ, Штаб—Улуғнор магистрал йўллари ўтган. Туман маркази автомобил йўллари орқали Наманган, Марғилон, Фарғона, Андижон ва бошқа шаҳарлар билан боғланган[3].

Қишлоқ хўжалигида экинзорлар майдони 20,4 минг гектар, шу жумладан, 13,5 минг гектар ерга пахта, 6 минг гектар ерга ғалла экилади. Шунингдек сабзавот, полиз экинлари, картошка, емхашак экинлари ҳам экилади. 204 га боғ, 274 та тутзор, 1042 га яйловлар билан банд. 606 га ерда ўрмонзор мавжуд. Туманда 8 ширкат, 80 деҳқон, 416 фермер хўжалиги бор.

Улуғнор тумани жамоа ва шахсий хўжаликларида 1,6 минг қорамол (шу жумладан, 626 сигир), 2,1 минг қўй ва эчки, 5 минг парранда, 37 йилқи боқилади. Яқин темир йўл стансияси – Марғилон (туман марказидан 35 км).

Географияси

Туман ҳудуди текисликдан иборат. Кўчма қум тепалари кўп. Иқлими – кескин континентал. Январнинг ўртача ҳарорати – минус 4 даража, июлники – 24-28 даража. Йилига ўртача 195-200 мм. ёғин тушади. Вегетация даври – 235 кун. Туман хўжаликлари Катта Андижон каналидан сув олади. Тупроғи ўтлоқи бўз, кучсиз шўрланган тупроқ.

Ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ, қамиш, мингдевона, янтоқ, ажриқ, юлғун, оқбош, отқулоқ, қирқбўғин, ғумай, қўйпечак, ялпиз ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан эчкиемар, тошбақа, тулки, қуён, илон, калтакесак, қушлардан лайлак, ўрдак, чумчуқ, сўфитўрғай, қарға, мусича яшайди.

Аҳолиси

Аҳолиси – 61,8 минг киши. Аҳолиси асосан ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 кв. км.га 133 киши тўғри келади[4][5].

Манбалар

  1. ↑ „УЛУҒНОР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ“. 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-январ.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2024-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-июл.
  3. ↑ ''Улуг'нор тумани''[1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-06-21 санасида архивланган)
  4. ↑ http://www.andijan.uz/UZB/Xokimliklar/ulugnor.shtml – (Wайбаcк Мачине сайтида 29-сентабр 2015-йил санасида архивланган) Андижон вилояти ҳокимлиги сайти
  5. ↑ https://ulugnar.uz/[сайт ишламайди]