Умидахон Закирова
| Умидахон Закирова | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2020-йил – 2024-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1970-йил 30-сентябр Андижон вилояти, ЎзССР, СССР |
| Сиёсий партияси | Ўзбекистон Либерал демократик партияси |
| Касби | филолог |
| Маълумоти | Андижон давлат тиллар педагогика институти |
Умидахон Ахмаджоновна Закирова (туғ. 1970-йил 30-сентябр, Андижон вилояти, ЎзССР) – ўзбек ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (2020-2024). Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.
Биографияси
1970-йил 30-сентябрда Андижон вилоятида туғилган. Олий маълумот олган, Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатган. Рус, турк ва инглиз тилларини яхши билади[1].
Меҳнат фаолиятини 1989-йилда Андижон давлат тиллар педагогика институти лаборанти лавозимидан бошлаган. 1994—2015-йилларда Андижон шаҳар 30-сонли мактаб рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, директор ўринбосари, 2015—2019-йилларда Андижон шаҳар 4-сонли мактаб директори, 2019—2020-йилларда Андижон шаҳар 11-сонли мактаб директори лавозимларида ишлаган.
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясида ва 9-сонли Андижон сайлов округида[2].
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
- ↑ https://nrm.uz/contentf?doc=412782_reshenie_gorodskoy_izbiratelnoy_komissii_po_vyboram_v_tashkentskiy_gorodskoy_kengash_narodnyh_deputatov_ot_13_11_2014_g_o_registracii_kandidatov_v_deputaty_tashkentskogo_gorodskogo_kengasha&products=1_vse_zakonodatelstvo_uzbekistana
